Главная / Жамият / Узбекистонда оилавий мехмон уйлари ташкил этилади

Узбекистонда оилавий мехмон уйлари ташкил этилади

Оилавий мехмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тугрисидаги хукумат карори кабул килинди. Бу хакда Бош вазир уринбосари Азиз Абдухакимов маълум килди.

38731856_686100728393473_5510757161791127552_n-680x510
Фото: Facebook / Азиз Абдухакимов

Карорга мувофик оилавий мехмон уйи унинг эгаси оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили буйича бир вактнинг узида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вактинча яшаш ва (ёки) овкатланиш буйича хизматлар курсатувчи хусусий уй-жойдир. Бунда мазкур жой хар бир яшовчи шахсга 3 м2 хисобидан тугри келадиган турар жой майдонига эга булиши лозим.

38825381_686100788393467_4190773468163211264_n-680x510
Фото: Facebook / Азиз Абдухакимов

Оилавий мехмон уйини ташкил этиш учун тегишли турар жойга эга булган шахс оилавий мехмон уйларини руйхатга олиш ягона реестрига кириш хакида ариза бериши керак. Мазкур реестр Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси томонидан юритилади.

Кумита хужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида куриб чикади хамда натижалар юзасидан далолатномани расмийлаштиради.

38874499_686100731726806_2057457066141810688_n-680x510
Фото: Facebook / Азиз Абдухакимов

Ушбу далолатнома асосида уйлар ягона реестрга киритилади ва реестрга киритилгандан сунг тегишли хизматларни курсатиш мумкин булади. Реестрга киритиш тугрисидаги аризани куриб чикиш ва кучирма бериш учун тулов ундирилмайди.

Оилавий мехмон уйлари ягона реестрига киритилган тадбиркорлар буюртмаларига биноан энг кам иш хакининг 300 баробаригача микдорда, беш йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар ажратилиши мумкин.

38799168_686100901726789_5178674954798891008_n-680x510
Фото: Facebook / Азиз Абдухакимов

Реестр электрон шаклда юритилади ва Туризмни ривожлантириш кумитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Реестр онлайн тартибида янгилаб турилади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари