Главная / Жамият / Узбекистонда кимматбахо металлар олтин изловчилар усулида казиб олинади

Узбекистонда кимматбахо металлар олтин изловчилар усулида казиб олинади

Кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тугрисидаги Президент карори кабул килинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Хукукий ахборот» канали.

Фото: Google Images
Фото: Google Images

Карорга мувофик, 2019 йил 1 мартдан бошлаб:

  • тадбиркорлик таваккалчилиги асосида кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олиш фаолияти жорий этилади;
  • кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олиш фаолияти ер каъридан фойдаланишнинг алохида тури хисобланади ва у ер каъри участкаларида амалга оширилади;
  • мазкур фаолиятни амалга ошириш учун ер каъри участкалари, шу жумладан улчамлари 1 гектардан ортик булмаган сочма олтин конлари такдим этилади;
  • ер каъри участкаларидан фойдаланиш хукуки учун лицензия берилади, бунда кимматбахо ва нодир металлар, кимматбахо тошларни казиб олиш хукукига алохида лицензия олиш талаб килинмайди;
  • ер каъри участкаларидан фойдаланиш хукуки учун лицензияларга жисмоний ва юридик шахслар талабгор булишлари мумкин;
  • лицензия Давлат геология ва минерал ресурслар кумитаси томонидан «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари буйича 3 йил муддатга берилади;
  • электрон аукционни утказиш ва мазкур карорга мувофик лицензияни беришнинг умумий муддати «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни уз ичига олган холда, истисно тарикасида, 10 кундан ошмайди;
  • ер каъри участкаларидан фойдаланиш хукукини савдога куйишнинг бошлангич нархи 7,5 млн сумни ташкил килади;
  • кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олишга рухсат бериладиган ер каъри участкалари руйхати хар йили Давлат геология ва минерал ресурслар кумитаси таклифи асосида Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланади;
  • лицензия ёки ер каъри участкасидан (тулик ёки кисман) фойдаланиш хукукини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер каъри участкасидан фойдаланиш хукукига лицензияни бир неча шахсга беришга йул куйилмайди;
  • мазкур фаолият билан шугулланувчи шахсларнинг реестрини юритиш ва уларга ажратилган ер каъри участкаларининг давлат назорати Давлат геология ва минерал ресурслар кумитаси томонидан амалга оширилади;
  • олтин изловчилар усулида казиб олинган кимматбахо металларни реализация килиш «Олмалик кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКга, шунингдек заргарлик буюмлари ишлаб чикариш учун лицензияга эга булган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга келишилган нархларда амалга оширилади;
  • кимматбахо металларни яшириш, шу жумладан уни 6 ой ичида реализация килмаслик, шунингдек, кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олиш чогида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши окибатида инсонларнинг огир тан жарохати олиши ёки улимига олиб келиши лицензияни бекор килиш ва мазкур фаолият билан шугулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос булади;
  • кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер каъри участкасидан фойдаланиш хукуки тугатилгандан сунг, ер каъридан фойдаланувчилар зиммасига ер каъри участкаларини рекултивация килиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун ярокли холатга келтириш мажбурияти юкланади.

Мазкур фаолиятни ушбу карорда белгиланган шартларга риоя килган холда амалга оширадиган шахслар кимматбахо металларни олтин изловчилар усулида казиб олиш кисми буйича барча турдаги соликлар ва бошка мажбурий туловлардан (ягона ижтимоий туловдан ташкари) озод этилади.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари