Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистонда 2020 йилга ном берилди
Место рекламы

Узбекистонда 2020 йилга ном берилди

Президент 2020 йилни Илм-маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили деб эълон килди.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Конунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида илм-маърифат ва технологиялар ривожига алохида ахамият каратди.

«Шарк донишмандлари айтганидек, «Энг катта бойлик – бу акл-заковат ва илм, Энг катта мерос – бу яхши тарбия, Энг катта кашшоклик – бу билимсизликдир!»

Шу сабабли, хаммамиз учун замонавий билимларни узлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси булиш, узлуксиз хаётий эхтиёжга айланиши керак.

Тараккиётга эришиш учун, ракамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт.

Бу бизга юксалишнинг энг киска йулидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча сохаларга ахборот технологиялари чукур кириб бормокда.

Юртимиз «Халкаро ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси» буйича 2019 йилда 8 погонага кутарилган булса-да, хали жудаям оркадамиз.

Аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар ракамли технологиялардан мутлако йирок, десак, бу хам хакикат.

Албатта, «ракамли иктисодиёт»ни шакллантириш керакли инфратузилма, куп маблаг ва мехнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз.

Бирок, канчалик кийин булмасин, бу ишга бугун киришмасак, качон киришамиз?! Эртага жуда кеч булади.

Шу боис, «Ракамли иктисодиёт»га фаол утиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири булади.

Ракамли технологиялар нафакат махсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортикча харажатларни камайтиради.

Шу билан бирга, мени жуда каттик ташвишга соладиган ва безовта киладиган энг огир иллат – коррупция балосини йукотишда хам самарали воситадир.

Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор.

Давлат ва жамият бошкаруви, ижтимоий сохада хам ракамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир суз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.

Мамлакатимизда илм-фанни янада равнак топтириш, ёшларимизни чукур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, ракобатбардош иктисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий боскичга кутариш максадида, мен юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни, таклиф этаман», дейди президент.

Давлат рахбарининг таклифи кизгин куллаб-кувватланди.

Маълумот учун, Узбекистонда 1997 йилдан бошлаб хар бир йилга шу давр ичида тараккиётнинг мухим йуналишларини ифода этадиган ном бериш анъанага айланган. 1997—2017 йиллар оралигида йилларга куйидагича ном берилган:

2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион гоялар ва технологияларни куллаб-кувватлаш йили
2017 йил — «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили»
2016 йил — Соглом она ва бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
2014 йил — Соглом бола йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2012 йил — Мустахкам оила йили
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2009 йил — Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги йили
2008 йил — Ёшлар йили
2007 йил — Ижтимоий химоя йили
2006 йил — Хомийлар ва шифокорлар йили
2005 йил — Сихат-саломатлик йили
2004 йил — Мехр ва мурувват йили
2003 йил — Обод махалла йили
2002 йил — Карияларни кадрлаш йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2000 йил — Соглом авлод йили
1999 йил — Аёллар йили
1998 йил — Оила йили
1997 йил — Инсон манфаатлари йили

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

«Рахбарлар бефарк булмаса, вазиятдан чикиб кетамиз» – Президент хокимларни коронавирусга карши огохликка чакирди

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг ахоли турмуши ва иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари