Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистонда 2019 йилдан Digital CASA лойихаси иш бошлайди
Место рекламы

Узбекистонда 2019 йилдан Digital CASA лойихаси иш бошлайди

Жахон банки миссияси 2018 йилнинг 15 август куни Тошкент шахридаги Инха университети ректори вазифасини бажарувчи Музаффар Жалолов билан учрашув утказди. Бу хакда университет матбуот  хизмати хабар берди.

720_fmal9wt-jpg-720x290_q85_crop-680x274
Фото: Инха университет матбуот хизмати

Миссия таркибига ракамли технологияларда инновациялар буйича мутахассиси Екатерина Громова ва махаллий АКТ мутахассиси ва Жахон банки маслахатчиси Санжар Саидхожаевлар киради.

Учрашув давомида халкаро молия институти вакиллари Тошкент шахридаги Инха университетида Жанубий Корея укув дастурлари асосида «Компьютер ва дастурий инжиниринг» хамда «Логистика» йуналишларида мутахассис тайёрлаш буйича фаолияти билан танишдилар.

Шу билан бирга томонлар Digital CASA лойихаси ва Тошкент шахридаги Инха университети уртасида лойиханинг 4 компоненти доирасида хамкорлик масалаларини куриб чикдилар. Кутилишича, лойиха уз фаолиятини Узбекистонда 2019 йилда бошлайди.

Digital CASA лойихасининг 4-компоненти ракамли тадбиркорлик, инсон капитали хамда ракамли куникмалар ва бошкаларни ривожлантиришни назарда тутади.

Digital CASA — Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини ягона ракамли хабга боглайдиган трансчегаравий телекоммуникацион тармокни яратишга каратилган халкаро лойихадир.

Бу лойиха денгизга чикиш имконияти булмаган давлатларга Интернетдан фойдаланишни такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг транзит салохиятини ривожлантириши кутилмокда. Унинг асосида — Марказий ва Жанубий Осиё — икки минтака уртасида оптик толали линияни бирлаштириш гояси ётади. Дастурдан кутилаётган натижа аллакачон аник — вилоят ахолиси мукобил тармоклар оркали кенг полосали хамёнбоп Интернетга кириш имконига эга булишади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари