Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда хусусий мактабларга давлат намунасидаги аттестатлар топширишга рухсат берилиши мумкин
Место рекламы

Узбекистонда хусусий мактабларга давлат намунасидаги аттестатлар топширишга рухсат берилиши мумкин

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида Вазирлар Махкамасининг «Нодавлат таълим муассасаларини куллаб-кувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори лойихаси эълон килинди, деб ёзади «Podrobno.uz».

Фото: Shutterstock
Фото: Shutterstock

Хужжат лойихасига мувофик, Узбекистонда нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига аттестатлар берилиши Таълим сифатини назорат килиш буйича Давлат инспекцияси томонидан якуний аттестацияга куйилган битирувчилар сонидан келиб чиккан холда аттестатлар бериш учун хусусий мактаблардан келиб тушган мурожаатлар асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, Давлат инспекцияси хусусий мактаб битирувчиларига бериладиган аттестатлар намуналарини мустакил равишда ишлаб чикади ва тасдиклайди.

Таъкидланишича, нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган аттестатлар уларга кейинги даражадаги таълим муассасаларида таълимни давом эттириш хукукини беради.

Икки ойлик муддат ичида Давлат инспекциясига Вазирлар Махкамасига хусусий мактаблар битирувчиларини якуний аттестациядан утказиш тартибини ишлаб чикиш ва тасдиклашга киритиш вазифаси топширилади.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

XJFTrfHGA-lRldsy5BDTdhVzG1W6zB7U

Узбекистонда хизмат курсатган артист Хошим Арслонов оламдан утди

Узбекистонда хизмат курсатган артист, дубляж устаси, таникли актёр Хошим Арслонов 64 ёшида оламдан утди. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари