Главные новости
Главная / Сиёсат / Узбекистонда хар учта котилликдан биттаси кариндошлар орасида руй бермокда — ИИВ
Место рекламы

Узбекистонда хар учта котилликдан биттаси кариндошлар орасида руй бермокда — ИИВ

Сенат ялпи мажлисида чикиш килган ички ишлар вазири Пулат Бобожонов 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида республика буйича кайд этилган жиноятчилик курсаткичлари хакида маълумот берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Унга кура, жорий йилнинг январь-июнь ойларида республика буйича 21 353та жиноят содир этилган.

«Хозиргача жиноятчилик курсаткичларини олдинги йилларга солиштирган холда юритиш амалиёти кулланилган эди. Эндиликда халкаро тажрибадан келиб чиккан холда, жиноятчилик статистикаси республика ахолисининг хар 100 минг нафарига тугри келадиган улушдан келиб чиккан холда юритилмокда.

2020 йилнинг дастлабки 6 ойида 21 535та жиноят содир этилган булиб, бу хар 100 минг кишига уртача 60та жиноят дегани. 2019 йилда хар 100 минг кишига 139та жиноят холати тугри келган булиб, Мустакил Давлатлар Хамдустлиги давлатлари орасидаги энг ижобий натижа сифатида кайд этилган.

Тахлилларга кура, жиноятларнинг хар учинчиси (35 фоизи) олдинги йилларда содир этилган, аммо жиноят иши энди кузгатилган. Утган олти ойда кузатилган жиноятларнинг 95,2 фоизи фош килинди, тергов органларидан яшириниб юрган 1051 нафар шахс кулга олинди, 261 нафар бедарак йуколганлар топилди», дея Пулат Бобожоновнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

A3-_dwS0BaiyhojhSGhTnqWxdw-T0LCy

Хориждаги ватандошларни олиб келиш буйича навбатдаги чартер рейслар руйхати эълон килинди

Фото: KUN.UZ 17 августдан 30 августга кадар Узбекистон фукароларини хориждан олиб келиш буйича чартер рейслар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари