Главная / Жамият / Узбекистонда хайдовчилик гувохномаларини текширишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди

Узбекистонда хайдовчилик гувохномаларини текширишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди

gai-hodimlariТошкент шахридаги «Яшнобод» инновация технопарки резиденти булган My Air Group IT Service масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан хайдовчилик гувохномаларини текширишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди, деб хабар беради «Халк сузи».

«Мазкур тизимни амалга ошириш учун куп функцияли назорат касса машинаси (KHКМ)«ACА»  курилмасидан фойдаланилади. Яъни бу курилма камера оркали ходимнинг хайдовчи билан мулокотини видеотасмага ёзиб олиш имконини беради», — дейди My Air Group IT Service компанияси савдо ишлари буйича директор Саидазиз Мирзаев.

ИИВ йул харакати хавфсизлиги ходимлари автомобилни тухтатиб, KHКМ «ACА» курилмасидаги «Хужжатларни текшириш» тугмасини босади. Шунда ушбу курилма автоматик тарзда камерани ишга туширади.

Бундан ташкари, ускуна ЙХХ ходимининг транспорт воситасини тухтатган вактдан бошлаб, автомобиль эгаси билан мулокотини узлуксиз равишда ёзади. Бу эса хизмат вазифасини суиистеъмол килиш ёки хайдовчи билан купол муомалада булиш каби келишмовчиликларга чек куяди. Буюртмачининг хохишига кура, ёзув автоматлаштирилган режимда йул харакати хавфсизлиги бош бошкармасида жойлашган серверга узатилиши хам мумкин.

Хайдовчилик гувохномаси «ACА»  курилмасининг тегишли нуктасига якинлаштирилса, онлайн тарзда сервер билан синхронлашув руй беради ва экранда хайдовчи хакидаги маълумот акс этади. Шунингдек, йул харакати хавфсизлиги коидаларини бузиш холатларига доир руйхат (агар улар мавжуд булса) куринади хамда интизомнинг бузилиши хакидаги ахборот ифодаланган чек чикариб беради.

Ушбу курилма оркали жаримани шу жойнинг узида тулаш мумкин. Бунинг учун NFC (контактсиз транзакция) хукукларини текширишдан сунг, тегишли интизом бузилиши булими танланиб, сунг «Жаримани тулаш» тугмаси босилади.

KHКМ «ACА»  барча турдаги тулов манбалари, яъни пластик карточкалар, накд пул, мобил иловаларни кабул килади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари