Главная / Жамият / Узбекистондаги ишсизлик даражаси хакида расмий маълумот берилди

Узбекистондаги ишсизлик даражаси хакида расмий маълумот берилди

2019 йилнинг январь-июнь ойларида Узбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди, Узбекистон тарихида биринчи маротаба иктисодиётнинг расмий секторида банд кишилар сони 300 мингдан ортди. Бу хакда Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хабар таркатди.

2019 йил июнь ойида вазирликнинг Республика ахоли бандлиги ва мехнатни мухофаза килиш илмий маркази томонидан республиканинг 104 та шахар ва туманларида ижтимоий тадкикот амалга оширилди. Тадкикот давомида фукароларнинг 462 та узини-узи бошкариш органлари, 4 880 та уй хужалиги ва 25 925 нафар фукаро камраб олинди.

xbsyhh_8vujk-_gvvk_s6aqknuarndzz

Ишга жойлашишга мухтож ахоли сони 1 342,6 минг шахсдан иборат булиб, ёшлар орасидаги (30 ёшгача) ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, 15-25 ёшдагилар уртасида – 16,8 фоизни, аёллар орасида эса 12,7 фоизни ташкил этди.

Мехнат ресурслари сони 18 964 минг киши булиб, 2018 йилнинг январь-июнь ойлари курсаткичига нисбатан 1 фоизга ортган. Иктисодий фаол ахоли сони 2018 йил мос даври курсаткичларига караганда 181,5 мингга ёки 1,2 фоизга усган. Иктисодий нофаол ахоли сони 4 213,0 кишини ташкил этди (0,1 фоизга ортган), бундай курсаткич хомиладорлик таътили, тугиш таътили ёки 2 ёшгача булган болалар парваришидаги аёллар сонининг 4,4 фоизга ошиши билан изохланади. Уз хохишига кура банд булмаганлар сони кескин камайиб, 805,6 мингдан 734 минг (8,9 фоиз)га тушган.

Check Also

2826413_1000

Кишда лабларингизни куритадиган 5 та хато

Кишда курук ва ёрилиб кетган лаблар хам ёмон куринишга, хам огрикка сабаб булади. Дудоклар курукликка …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари