Главная / Жамият / Узбекистонда фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш буйича карор кабул килинди

Узбекистонда фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш буйича карор кабул килинди

Узбекистон Республикаси Президенти «Ишлаб чикариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида» карор имзолади. Хужжат матнини УзА келтириб утди.

Фото: «Xorazm.mf.uz»
Фото: «Xorazm.mf.uz»

Карор фаолият курсатмаётган ва фойдаланилмасдан турган объектлар мулкдорлари, барча даражадаги рахбарларнинг мазкур объектлардан окилона ва максадли фойдаланилиши буйича масъулиятини кучайтириш, шунингдек, корхоналарни фаол хужалик фаолиятига жалб этиш хамда шу асосда янги иш уринларини яратиш максадида кабул килинди.

Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри, туманлар даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш буйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилди.

2018 йил 15 сентябрдан бошлаб шундай тартиб урнатиладики, унга мувофик:

а) давлат мулки булган фойдаланилмаётган объектлар урнатилган тартибда сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида, шу жумладан, ижарага берилади;

б) фойдаланилмаётган объектлар мулкдорлари – юридик шахсларга куйидаги таъсир чоралари кулланилади:

соддалаштирилган соликка тортиш тартибидан соликлар ва бошка мажбурий туловларни умумбелгиланган тартибда тулашга утказиш;

мол-мулк ва ер соликларини икки карра микдорда тулаш, 6 ой утгандан сунг – беш карра, 12 ой утгандан сунг ва кейинчалик – урнатилган ставкага нисбатан ун карра микдорда тулашга утказиш;

конунчиликка мувофик такдим этилган солик имтиёзлари ва преференциялар амал килишини тухтатиш.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари