Главная / Жамият / Узбекистонда бу хафтада корли кунлар кутилмокда

Узбекистонда бу хафтада корли кунлар кутилмокда

Бошланган хафтада Узбекистоннинг бир канча худудларида кучли кор ёгиши ва музлаш кузатилади. Бу хакда Республика Гидрометеорология марказининг хафталик прогнозида келтирилган.

Узбекистонда 18 декабрдан бошлаб хаво харорати сезиларли даражада пасаяди: 18–19 декабрь кунлари харорат 3–8 даражага пастлаб, 19 декабрь куни кундузи 0…+5 даража илик булиши прогноз килинмокда.

Хафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари Тошкент, Самарканд, Жиззах хамда Сирдарё вилоятларида кор ва ёмгир ёгиши мумкин. Хафта уртасида кучли туманлар тушиши кутилмокда. Республиканинг тогли худудларида хам хаво харорати кескин пасайиб, кундузи -3 даражагача, кечаси -7 даражагача совук булиши, кор ёгиши мумкин. Худудларда шамол гарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 19 декабрь куни шамол тезлиги секундига 15-20 метрга кутарилиши мумкин. 20-21 декабрь кунлари кундузи 0…+5 даража илик, тунда 0…-5 даража совук булиши кутилмокда.

Кашкадарё ва Сурхондарё вилоятларида хам ёмгир ва кор ёгади, факат 21 декабрга бориб ёгингарчиликлар тухтайди. Туман тушиши мумкин. Хаво харорати кундузи +5…+10 даража илик, тунда 0…-5 даража совук булиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фаргона вилоятларида булутли хаво кузатилади, 19-20 декабрь кунлари ёгингарчилик булиши мумкин (ёмгир, кор). 21-22 декабрь кунлари ёгингарчилик кутилмаяпти, туман тушиши мумкин. Харорат кундузи 0…+5 даража илик, кечаси -3 даража совук булиши мумкин.

Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари, Коракалпогистон Республикаси худудида булутли хаво кузатилади, туман тушиши мумкин. 19-22 декабрь кунлари ёгингарчилик булиши, ёмгир корга айланиши кутилмокда.

Республиканинг тогли худудларида хаво узгариб туради, вакти-вакти билан кучли кор ёгиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Гарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совук, кундузи 2 даража совук билан 3 даража илик уртасида булади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари