Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда божхона сохасига алокадор янги йигим жорий этилади
Место рекламы

Узбекистонда божхона сохасига алокадор янги йигим жорий этилади

Вазирлар Махкамасининг “Божхона йигимлари ставкалари тугрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон карорига кушимча киритилади.

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида эълон килинган карор лойихаси автомобилда миллий ва хорижий юк ташувчиларга товар ва транспорт воситаларини Узбекистон божхона чегараси оркали олиб утиш учун максимал кулай шароитлар яратиш, божхона операцияларини амалга ошириш вактини кискартириш, амалга оширилаётган операцияларни автоматлаштириш хамда транспорт логистикасининг жозибадорлигини ошириш максадида кабул килиниши мумкин.

Божхона кодексининг 218-моддаси (Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона назорати остида ташиш талаблари хамда шартлари) жунатувчи божхона органи томонидан божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун белгиланган етказиб бериш муддати утказиб юборилган такдирда, етказиб бериш манзилида ташувчи томонидан Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган йигим ундирилиши назарда тутувчи норма билан тулдирилмокда.

Хозирги кунда ташки савдо товарларини республика =удудида манзилга етказиб беришнинг белгиланган муддатларига риоя килмаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 227-4-моддасида фукароларга базавий хисоблаш микдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса—уч бараваридан етти бараваригача микдорда жарима куллаш сифатида маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Кайд этилишича, 2019 йилда Маъмурий ишлар буйича судлар томонидан ушбу модда билан 1 728 та маъмурий иш куриб чикилиб, 942 та суд ишида хукукбузарлар иштирок этмаган. Шундан, 841 та холатда 185,6 млн сум микдорида жарима ундирилиши белгиланган.

Шундан келиб чикиб, маъмурий жавобгарлик урнига молиявий чора сифатида киритилаётган йигим микдори божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун белгиланган етказиб бериш муддати утказиб юборилган хар бир календарь куни учун базавий хисоблаш микдорининг бир бараварига мос равишда жорий этилмокда.

Билдирилишича, мазкур йигимнинг жорий этилиши республика худудида харакатланаётган ташувчиларга куйидаги ижобий натижаларга эришилади:

  • божхона назорати остида ташилаётган товарларни белгиланган муддатларда етказиб берилмаганлиги учун МЖтКнинг 227-4-моддаси 5-кисми ва 227-16-моддаси 1-кисми хукукбузарлик холатини расмийлаштирмаслик;
  • ташувчининг содир этган хукукбузарлиги учун хужжатларни расмийлаштиришда ортикча вакт сарфламасликка;
  • хукукбузарлик холатида холисларни жалб этмасликка;
  • соддалаштирилган тартибда ягона белгиланган ставкада божхона йигимини ундириш;
  • чегара утказиш пунктларида ташувчиларининг тезрок харакатланишига;
  • божхона тартиботларининг соддалаштирилиши ва шаффофлигини янада оширишга;
  • ташки иктисодий фаолият катнашчилари учун кулай шарт-шароитлар яратилишига имкон беради.

Бугунги кунда амалиётда ташувчилар томонидан товар ва транспорт воситаларини кечиктириб етказиб берганлиги маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Хукукбузар ташувчининг жавобгарлик масаласини судда куриб чикиш жараёни узок вакт давом этиши хамда ортикча харажатларни келтириб чикараётганлиги, ташувчилар ва юк эгалари булган тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб булмокда, дейилади хужжатга изохда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

wvZ1a12Ypb0FqySL7DxnMta7AAK7L3ca

3886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6,3 млрд сум микдорида маъмурий жарималар кулланилди – Мехнат вазирлиги

Давлат мехнат инспекция томонидан мехнат, бандлик ва мехнатни мухофаза килиш буйича жорий йилнинг 6 ой …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари