Главная / Маданият / Узбекистонда беш ойда 245 та мехмон уйи ташкил этилди

Узбекистонда беш ойда 245 та мехмон уйи ташкил этилди

wrbregxfnfrzo20qv-skzsfyr_wyvur4

Бугунга келиб Узбекистонда фаолият юритаётган ягона реестрга киритилган оилавий мехмон уйлари сони 346 тани ташкил килиб, улар 3063 кишини узида сигдира олади. Эътиборлиси шундаки, 346 та мехмон уйидан 245 таси (2177 уринли) 2019 йилнинг январь-май ойларида ташкил этилган. Kun.uz мухбири 31 май куни Миллий матбуот марказида булиб утган “Дам олиш туризмининг ривожланиши, дам олиш зоналарида яратилган шароитлар” матбуот анжумани доирасида Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси вакиллари томонидан берилган маълумотларга асосланиб, шу хакида хабар берди.

Худудларга зиёрат, дам олиш ва саёхат максадларида ташриф буюраётган ахолига янада купрок кулайликлар яратиш максадида, хусусан, уларга арзон ва кулай булиши учун туристик объектлар атрофида оилавий мехмон уйлари ташкил этилмокда.

“Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси томонидан тадбиркорлик субъектларига катта имтиёзлар берилмокда. Сайёхлар окими купайгани сари уларни жойлаштириш масаласи муаммо булмокда. Шунинг учун бугунги кунда давлат томонидан мехмонхоналарга берилаётган субсидиялар, мехмон уйларини ташкил килиш буйича тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Мехмонхоналар, мехмон уйлари купайгани сайин биринчидан, уларнинг сифати ошади, иккинчидан, нархи тушади”, – деди Кумита раиси уринбосари Саидакбархон Акбаров.

Таъкидлаш жоизки, хозирги кунга кадар фаолияти йулга куйилган 79 та мехмон уйи айнан дам олиш зоналари, пансионат ва санаторийлар атрофида жойлашган. Бу хам уз навбатида, дам олишга келаётган ахоли учун кулайликлар яратади. “Халк давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халкимизга хизмат килиши керак” гояси доирасида дам олиш зоналари атрофида оилавий мехмон уйларини купайтириш буйича ишлар давом эттирилади. Натижада дам олишга келувчилар учун шароитлар яратилиб ва уларга хизмат курсатувчи махаллий ахоли вакиллари учун кушимча иш уринлари яратилиб, турмуш даражаси ошишига эришилиши кузда тутилган.

2019 йил 2 май куни Президент бошчилигида утказилган “Хар бир оила – тадбиркор” дастурини республика худудларида амалга ошириш натижадорлиги тугрисида”ги 16-сонли видеоселектор мажлиси баёни 12-бандида белгиланган топшириклар ижроси хамда Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий мехмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тугрисида”ги 631-сонли карори доирасида жорий йилнинг 13-16 май кунлари Кумита марказий аппарати масъул ходимлари ва худудий булинмалари вакиллари томонидан худудларда мехмон уйлари ташкил килиш буйича туман, махалла, кишлоклар кесимида ахоли билан учрашувлар ташкил этилиб, уларга мехмон уйларини ташкил этиш тартиблари, туризм сохасида уз тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун белгиланган имтиёзли банк кредитлари тугрисида таргибот-ташвикот тадбирлари указилди хамда учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан кутарилган муаммоларини хал этиш буйича амалий ёрдам курсатилди.

Хусусан, Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва 12 та вилоятда 9 шахар, 1 шахарча, 37 туман, 72 махалла, 19 кишлок кесимида 960 хонадон вакиллари билан учрашилди ва таргибот ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, хозирги кунда республика микёсида 500 дан ортик фукаро оилавий мехмон уйи ташкил этиш истагини билдирган ва уларга Кумита томонидан зарурий методик курсатмалар ва тушунтириш ишлари олиб борилмокда. Уларни конун доирасида давлат реестрига киритиш буйича ишлар олиб борилмокда.

Бундан ташкари, маълум килинишича, дам олиш зоналари ва санаторийларда туристик хариталарни урнатиш, худудларнинг сайёхлик салохиятини намойиш килувчи таркатма материаларни жойлаштириш буйича хам ишлар бошланган. Масалан, Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Омонхона” санаториясининг кириш жойида “Бойсун туманининг туристик салохияти” харитаси урнатилган. Бошка худудлар кесимида хам шундай хариталар тайёрланмокда.

Тошкент вилоятидаги “Чорвок” эркин туризм зонаси, Наманган вилоятидаги “Нанай” кичик туризм зонаси, Сурхондарё вилоятидаги “Зовбоши” туризм зоналарининг ишга туширилиши билан ахолининг дам олиши учун янги йуналиш ва кулайликлар яратилиши таъкидланди.

Келгусида республикамизда дам олиш туризмини янада ривожлантириш учун таргибот-ташвикот ишларининг камрови кенгайтирилиб, дам олиш зоналарида туризм ахборот марказларини ташкил этиш, йул курсаткичларни, туристик хариталарни урнатиш ва бошка ишлар давом эттирилади. Ахолини дам олиш туризмини ташкил килишга кенг жалб килиш оркали дам олувчиларга шароитлар яратилади ва уз навбатида, янги иш уринлари яратилиб, махаллий ахолининг турмуш даражаси яхшиланади.

Шу билан бирга, Узбекистонга дам олишга келадиганлар географиясини кенгайтириш (узок хорижий давлатлардан келадиганлар улушини купайтириш) чоралари курилади. Хозирги кунда келаётган дам олувчиларнинг аксарияти Узбекистонга булган кушни давлатлар фукаролари хисобланади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари