Главная / Жамият / Узбекистонда янги мактаб формасини синовдан утказиш бошланди

Узбекистонда янги мактаб формасини синовдан утказиш бошланди

maktab-formaУзбекистондаги 2 та мактабда янги мактаб формасини синовдан утказиш бошланди. Бу хакда халк таълими вазири Улугбек Иноятовнинг сузларига асосланиб, «Халк сузи» хабар бермокда.

Махаллий дизайнерлар томонидан тайёрланган 30 хилдаги формаларидан бошлангич, урта ва юкори синф укувчиларга мулжалланган 4 тадан тупламлар танлаб олинди.

Кайд этилишича, ягона мактаб формасини жорий этиш буйича синов пойтахтнинг 91-сонли ва Сирдарё вилоятининг 4-сонли мактабида утказилмокда. Халк таълими вазири махаллий дизайнерлар томонидан ишлаб чикилган 30 хилдаги укувчилар формаларидан бошлангич, урта ва юкори синф укувчиларга мулжалланган 4 тадан тупламлар танлаб олинганлигини айтиб утди.

«Хозирда бу формалар хар хил мактабларда амалий синовдан утказилмокда ва ота-оналар томонидан махсус назоратга олинган», — дейилади хабарда.

«Синовнинг шаффофлигини таъминлаш максадида бир нечта тупламлар иккита хар хил мактабларда жорий этишга карор килдик. Кийимлар берилган укувчиларнинг ота-оналарига хар хафта махсус картага уз эътирозларини ёзиб боришлиги суралди. Ушбу форма болалар учун канчалик кулайлиги ва чидамлигини билиб олишимиз зарур. Кир ювилгандан кейин кичраймайдими, матоси сифатлими, дазмоллангандан кейин кандай булиши хамда бошка холатларга хам ота-оналар алохида эътибор беришларини сурадик», — дейди вазир.

Унинг сузларига кура, укув йили сунгида ушбу синов якунланади. Амалга оширилган ишлар натижаси буйича мутахассислар кайси форма янги укув йилидан мактабларга кенг жорий этилиши аникланади.

Кам таъминланган оилалар учун мактаб формаси нархини булиб-булиб тулаш имкони хам мавжуд булади. Улар 50 фоизини бошидан колганини укув йили давомида тулашлари мумкин булади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари