Главная / Сиёсат / Узбекистонда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни белгиланади

Узбекистонда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни белгиланади

Олий Мажлис Конунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси булиб утди. Мажлисда “Узбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тугрисида”ги конун лойихаси куриб чикилди.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кура, 1870 йил май ойида Тошкент шахрида биринчи Халк кутубхонаси (хозирги Алишер Навоий номидаги Узбекистон миллий кутубхонаси) ташкил этилган. Бугунги кунда республикада 12 мингдан зиёд ахборот-кутубхона муассасаси мавжуд. Шунингдек вазирликлар, идоралар ва давлат органлари, шахар, туманларда хам ана шундай зиё масканлари ишлаб турибди. Ахборот-кутубхона муассасаларининг китоб фонди 150 миллиондан зиёдни ташкил килади. Мазкур тизимда 25 210 нафар ходим хизмат килмокда.

hq1zshgxgtfzrbtyd3v-xd-rscu2dr08

Депутатлар томонидан атрофлича мухокама этилган мазкур конун лойихаси ушбу тизимда хизмат килаётган ходимларни рагбатлантириш, кутубхоначи касбининг нуфузини ошириш, кутубхона ишига ёш, иктидорли, илгор кадрларни жалб этиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга каратилгани билан мухим ахамият касб этади.

Лойиха билан 21 май кунини Узбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни этиб белгилаш ва ушбу сана муносабати билан кутубхоначиларни куп йиллик халол мехнати, ахборот-кутубхона сохасини ривожлантиришга кушган хиссаси учун давлат мукофотлари билан такдирлаш хамда рагбатлантириш кузда тутилмокда.

Депутатлар халкимизнинг маънавий-маърифий дунёсини бойитишга хизмат киладиган мазкур конун лойихасини бир овоздан куллаб-кувватладилар, дейилади хабарда.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари