Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистонда «UzVС» миллий венчур жамгармаси ташкил этилади
Место рекламы

Узбекистонда «UzVС» миллий венчур жамгармаси ташкил этилади

Инновацион гоялар ва стартаплар экотизимини куллаб-кувватлаш инфратузилмасини яратиш ва “UzVС” миллий венчур жамгармаси фаолиятини ташкил килиш чора-тадбирлари кабул килинади.

Вазирлар Махкамасининг “Инновацион гоялар ва стартаплар экотизимини куллаб-кувватлаш инфратузилмасини яратиш ва “UzVС” миллий венчур жамгармаси фаолиятини ташкил килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори лойихаси мухокама учун жойлаштирилди.

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ва Тараккиёт ва ривожланиш жамгармаси билан биргаликда:

Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги хузурида “UzVС” миллий венчур жамгармасини ташкил этиш;

Жамгарманинг бошлангич устав капитали (фонди)ни 30 миллиард сум микдорида белгилаш;

Жамгарма бошлангич устав капитали (фонди)ни шакллантиришда Узбекистон Республикаси Тараккиёт ва ривожланиш жамгармасининг маблаглари хисобидан улушини – 50 фоиз, Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг улушини – 50 фоиз улушларда шакллантириш тугрисидаги таклифлари маъкулланади.

Куйидагилар Жамгарманинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

инновацион гоялар ва стартаплар экотизимини куллаб-кувватлаш инфратузилмасини яратиш;

юкори технологик инновацион гоялар ва лойихалар хамда стартапларни молиялаштириш ва хусусий инвесторларни жалб килиш учун имтиёзли cубсидиялар, инвесторлар билан шерикликда венчур фондлар очиш каби инвестицион инструментларни (“Fund of Funds”) ишлаб чикиш;

Жамгарма устав капитали хисобидан юкори технологик стартап лойихаларини 150 миллион сумдан ошмаган холда молиялаштириш ва мониторингини олиб бориш.

Белгиланишича:

Жамгарма юридик шахс хисобланиб, уз мустакил баланси, Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги шахсий газна хисобвараклари хамда Узбекистон Республикаси давлат герби тасвири ва давлат тилидаги уз номи туширилган мухр, штамп ва бошка белгиларига эга;

Жамгарманинг устав капитали бошка манбалар оркали оширилишига рухсат берилади;

Жамгарма юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шерикликда венчур лойихаларни молиялаштириш максадида венчур жамгармаси муассиси булиши мумкин;

Жамгарманинг ташкилий тузилмаси халкаро тажрибадан келиб чикиб Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тараккиёт ва ривожланиш жамгармаси билан келишилган холда Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдикланади;

Жамгарма директори Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тараккиёт ва ривожланиш жамгармаси билан келишилган холда Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тайинланади;

Жамгармани саклаш харажатлари Жамгарманинг уз маблаглари хисобидан амалга оширилади;

Жамгарма учун самарадорликнинг энг мухим курсаткичлари (“KPI”) халкаро тажрибадан келиб чикиб Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тараккиёт ва ривожланиш жамгармаси билан келишилган холда Узбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланади;

Жамгарма бошкарувига малакали ва халкаро тажрибага эга чет эл ёки Узбекистон фукаролари жалб этилиши мумкин.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлигининг Жамгарманинг устав капиталидаги улушини шакллантириш учун 15 миллиард сум микдоридаги маблаг 2020 йил Узбекистон Республикаси Давлат бюджети хисобидан вазирлик учун ажратилган маблаглар доирасида молиялаштиради.

Узбекистон Республикаси Тараккиёт ва ривожланиш жамгармаси 15 миллиард сум микдоридаги маблагни Жамгарманинг устав капиталидаги улушини шакллантириш учун молиялаштиради.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

5d3vLoHyWi4_7RCD0VaYDLOIaVI_jA4p

Швейцариядаги иш берувчиларга масофадан ишлаётган ходимларнинг ижара хакини тулаш мажбурияти юкланди

Фото: Pexels Швейцариядаги иш берувчи корхоналарга масофадан туриб ишлаётган ходимларининг тураржойи ижара хакининг бир кисмини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари