Главная / Жамият / Узбекистонда Тергов кумитасини ташкил этиш таклиф килинди

Узбекистонда Тергов кумитасини ташкил этиш таклиф килинди

Узбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастури ва Сайловолди дастури мухокамасига багишланган видеоселектор йигилиш булиб утди, деб ёзмокда УзА.

Йигилишда Узбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров барчани амалий таклифлар билан фаол иштирок этишга чакирган.

yzybpzxprbde0fdqvwl-monpl8kjveb

Фаоллар томонидан суд тизимини янада такомиллаштириш таклифи билдирилди. Унга кура, туманлараро судларни фукаролик, жиноий, иктисодий ва маъмурий ишлар буйича ягона одил судлов органига бирлаштириб, Олий суд билан бир хил тизимдаги умумюрисдикция судларини яратиш лозим.

Шунингдек, мамлакатда барча тергов идораларини бирлаштириб, ягона – Узбекистон Республикаси Тергов кумитасини ташкил этиш таклиф килинди.

Бундан ташкари, суд тизимида инсон омилини иложи борича камайтириш, унинг очик ва шаффофлигини таъминламасдан туриб судларни адолат кургони сифатида шакллантириб булмаслиги кайд этилди.

Эслатиб утамиз, Узбекистонда бир канча хукукни мухофаза килиш идоралари тергов билан шугулланади.

Хусусан, терговга кадар текширувнинг узи куйидагилар томонидан утказилади:

– ички ишлар органлари;
– Миллий гвардия органлари;
– Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
– ёнгин хавфсизлиги органлари;
– чегарани куриклаш органлари;
– давлат божхона хизмати органлари;
– Бош прокуратура хузуридаги иктисодий жиноятлар билан кураш департаменти ва унинг жойлардаги булинмалари;
– Мажбурий ижро бюроси ва бошкалар.

МДХ мамлакатларида Тергов кумитаси уз фаолиятини Россия Федерациясида амалга оширади.

Тергов кумитаси куйидаги вазифаларни бажаради:

– Россия ТКга жиноятлар хакида келиб тушган хабарлар буйича терговга кадар текширув утказиш;
– жиноят ишлари буйича дастлабки терговни конунга мувофик амалга ошириш;
– жиноятларни тергов килиш буйича криминалистик хамрохлик килиш;
– суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш;
– тергов органлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат килишни амалга ошириш;
– Россия Федерацияси конунларида назарда тутилган бошка функциялар.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари