Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда Рамазон хайити 24 май куни нишонланади
Место рекламы

Узбекистонда Рамазон хайити 24 май куни нишонланади

Узбекистон Республикаси президентининг Рамазон хайитини нишонлаш тугрисидаги карори имзоланди. Карорга мувофик, Узбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон хайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тугри келиши хакида кабул килган карори инобатга олиниб, шу кун Рамазон хайити сифатида нишонланади.

«Эзгулик, саховат ва мурувват ойи булган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, узаро ахиллик ва хамжихатлик мухитида муносиб утказилмокда. Эл-юртимиз турли синов ва кийинчиликлардан янада кучли ва кудратли булиб утган холда, мукаддас Рамазон хайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмокда.

Ушбу улуг айёмнинг халкимиз маънавий хаётида тутган урни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, мехр-окибат каби фазилатларни карор топтиришдаги ахамиятини инобатга олиб хамда миллий-диний кадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуглаш максадида Узбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон хайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тугри келиши хакида кабул килган карорини инобатга олиб, мамлакатимизда  2020 йил 24 май Рамазон хайити байрами сифатида нишонлансин», дейилади карор матнида.

Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита хамда жамоат ташкилотлари билан хамкорликда Рамазон хайити карантин талабларига мувофик, халкнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда утиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари