Главные новости
Главная / Жамият / Узбекистонда Коррупцияга карши курашиш агентлиги ташкил этилди
Место рекламы

Узбекистонда Коррупцияга карши курашиш агентлиги ташкил этилди

Узбекистон президенти томонидан мамлакатда коррупцияга карши курашиш тизимини такомиллаштириш буйича карорлар кабул килинди. Мазкур карорларни тайёрлашга етакчи халкаро ташкилотлар мутахассислари жалб этилган.

Узбекистон Республикаси Коррупцияга карши курашиш агентлиги ташкил этилмокда.

Агентлик Узбекистон президентига буйсунади ва Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида хисобдор булади.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири коррупция юкори булган сохаларни чукур тахлил килиш хамда коррупцияга оид хукукбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш хисобланади.

Бюджет маблагларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация килиш ва давлат харидлари сохасида коррупцияга карши назорат килиш масалалари хам Агентликнинг ваколатлар доирасига киради.

Бундан ташкари, Агентликка давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация килиш тизими жорий этилиши хамда декларациядаги маълумотларнинг хакконийлиги текширилишини ташкил этиш вазифаси юкланади.

Агентликка халкаро стандартларга мувофик коррупцияга карши курашиш буйича бошка бир катор вазифа ва функциялар юкланади хамда уларни амалга оширишда юкори натижадорликка эриши максадида Агентлик таъсирчан ваколатларга эга булади.

Агентлик хар йили оммавий ахборот воситалари оркали эълон килиниши лозим булган Коррупцияга карши курашиш тугрисида миллий маърузани шакллантиради хамда уни Узбекистон президенти ва Олий Мажлис палаталарига киритади.

Коррупцияга карши курашишда парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш максадида Парламент бошчилигида фаолият юритадиган Узбекистон Республикаси коррупцияга карши курашиш миллий кенгаши ташкил этилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bR7jLcdC7-QqXs9U6iiEi4v4G_qS4qHo

Сеул мэри жонсиз холда топилди. У президентликка номзод сифатида курилаётганди

Жанубий Корея пойтахти мэри Пак Вон Сун гойиб булиб колгач, кун давомида уни кидирган полициячилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари