Главная / Жамият / Узбекистонда «Экстремизмга карши курашиш тугрисида»ги конун лойихаси парламентга киритилди

Узбекистонда «Экстремизмга карши курашиш тугрисида»ги конун лойихаси парламентга киритилди

majlisШу кунларда парламент куйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари кумитасида «Экстремизмга карши курашиш тугрисида»ги конун лойихасини экспертлар ва мутахассислар иштирокида биринчи укишда консептуал куриб чикиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмокда. Мазкур хужжат Бош прокурорнинг конунчилик ташаббуси хукуки асосида Конунчилик палатасига киритилган, дея хабар беради «Халк сузи».

Кумита раиси уринбосари Акмал Рахмоновнинг маълум килишича, ушбу конун лойихаси экстремистик фаолиятга карши курашиш сохасидаги хукукий муносабатларни тартибга солиш максадида ишлаб чикилган булиб, унинг асосий вазифалари экстремистик харакатлардан шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, конституциявий тузумни ва давлатнинг худудий яхлитлигини химоя килиш, фукароларнинг тинчлиги, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни саклаш хисобланади.

Конун лойихасида «экстремистик фаолият» («экстремизм»), «экстремист», «экстремизмни молиялаштириш», «экстремистик материал» тушунчаларига аник таъриф бериш, экстремизмга карши курашишнинг асосий принциплари ва йуналишларини белгилаш кузда тутилмокда. Экстремизмга карши курашишни мувофиклаштирувчи ва амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатларини белгилаб бериш назарда тутилаяпти.

Конун лойихасини ишлаб чикишда экстремистик харакатлар учун жиноий-хукукий жавобгарлик чоралари назарда тутилган АКШ, Дания, Германия, Нидерландия, Франция каби хорижий мамлакатлар тажрибаси хар томонлама тахлил килинган. Шунингдек, экстремизмга карши курашиш тугрисида махсус конунлар кабул килинган Молдова, Россия, Беларусь, Козогистон ва бошка давлатларнинг конунчилиги киёсий урганилган.

Кумита раиси уринбосарининг фикрича, ушбу конун лойихасининг кабул килиниши, энг аввало, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга, конституциявий тузумни ва давлатнинг худудий яхлитлигини химоя килиш, фукароларнинг тинчлиги, миллатлараро хамда конфессиялараро тотувликни саклашга хизмат килади.

Шу билан бирга, ахолининг хукукий онги ва хукукий маданиятини юксалтириш, экстремистик харакатларнинг уз вактида олдини олиш, аниклаш ва уларга чек куйиш, шунингдек, жавобгарликнинг мукаррарлиги принципини таъминлаш хамда умумеътироф этилган халкаро нормалар ва стандартларни амалга оширишга кумаклашади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари