Главная / Жамият / Узбекистон бозорларидаги нархлар: махсулотлар бахосида кескин узгариш йук
Место рекламы

Узбекистон бозорларидаги нархлар: махсулотлар бахосида кескин узгариш йук

Kun.uz’нинг Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва барча вилоятлардаги мухбирлари уз худудларидаги марказий дехкон бозорларидаги 15 ноябрь кунидаги нарх-наволар хакида маълумот туплашди. Жами 18 турдаги озик-овкат ва мева-сабзавот махсулотларининг уртача нархлари туплаб, тартибланди.

Утган хафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорлардаги нархларда кескин узгариш кузга ташланмаяпти. Бир муддат кимматлаб кетган тухум сифатига кура 750–1200 сум оралигида сотилмокда. Шунингдек, аввалги хафталарда килоси 8000–8500 минг сумгача кутарилиб кетган шакар нархи хам баркарорлашиб, айрим жойларда хаттоки 6000 сумдан хам сотилаётгани маълум булди.

Бодринг ва помидор нархи хамон юкорилигича колмокда. Бунга сабаб килиб, бу махсулотлар аллакачон далада етиштирилмаётгани, иссикхона хужаликларининг табиий газдан узилаётганини келтириш мумкин. Бодрингнинг килоси энг киммат Тошкент шахри ва вилояти, шунингдек, водий вилоятларида сотилмокда.

Бозорларда гушт нархи бироз баркарорлашган: жойларда мол гушти 55-60 минг сум оралигида сотилаётгани, куй гушти уртача 65-70 минг сум эканлиги кайд этилди. Товук гуштининг 1 килоси хамон Турткул ва Урганчда энг арзон — килоси 13-14 минг сум.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

G5ADakZ4tHx0LiIs3KVf1ViLTFe9rG-1

Британияда узини узи изоляция килган фукароларга пул тулаш таклиф килинмокда

Буюк Британияда учинчи марта локдаун эълон килинган, мамлакат коронавирусдан улимлар сони буйича Европада етакчилик килмокда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари