Главная / Жамият / Узбекистон бош вазири газ баллонли автотранспорт ва газ тулдириш станцияларини инвентаризациядан утказишга курсатма берди

Узбекистон бош вазири газ баллонли автотранспорт ва газ тулдириш станцияларини инвентаризациядан утказишга курсатма берди

Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов газ баллонлари билан жихозланган автотранспорт воситалари, шунингдек, газ тулдириш станциялари техник холатини тулик инвентаризациядан утказишга курсатма берди. Бу хакда «Podrobno.uz» хабар бермокда.

Фото: «Podrobno.uz»
Фото: «Podrobno.uz»

Шунингдек, табиий газга ишлайдиган козонхоналар, печлар ва бошка жихозлар текширувдан утказилади. Бу йуналишдаги ишлар учун бош вазирнинг биринчи уринбосари Ачилбой Раматов масъул этиб белгиланган.

Инвентаризация натижалари буйича газда ишлайдиган автотранспорт воситалари, газ тулдириш станциялари, козонхоналар ва бошка жихозлардаги аварияларнинг олдини олишга каратилган «йул хариталари» хукумат тасдигига киритилади.

Эслатиб утамиз, 18 сентябрь куни Бухоро вилояти, Когон тумани худудидан утувчи «Гузор—Бухоро—Нукус» А-380 автотрассасининг 201-километрида Isuzu автобусида газ баллони портлаши окибатида 5 киши халок булди, 21 киши жарохатланди.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари