Главная / Иктисодиёт / Узбекистон авиабозори, узгаришлар, нархлар ва Канада тажрибаси

Узбекистон авиабозори, узгаришлар, нархлар ва Канада тажрибаси

«Буюк келажак» эксперт кенгаши аъзоси, фукаро авиацияси буйича эксперт Рахмаджон Собиров Kun.uz сайтига берган интервьюсида Узбекистон авиабозори, ушбу сохадаги узгаришлар ва келажакда килиниши керак булган ишлар хусусида суз юритди.

– Шу йил ноябрида Узбекистон президентининг «Узбекистон Республикасининг фукаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармони билан «Узбекистон хаво йуллари» урнида кайта тузилаётган Uzbekistan Airways олдига авиаташувлар сохасида минтакавий етакчи даражасига эришиш вазифаси куйилди. Ушбу вазифани амалга ошириш учун биринчи навбатда нималарга эътибор каратиш лозим деб уйлайсиз?

n7kll9iv6ye22drtezklfi2z0jqpmd7x

– Uzbekistan Airways авиакомпаниясини келажакда жахондаги етакчи компанияга айлантириш учун унга асосни, пойдеворни хозирдан куйиш керак. Тугри, у бир-икки йил, хаттоки беш йилда етакчи мавкега чикмаслиги мумкин, лекин хозирда унинг пойдеворини, тузилмасини худди йирик ва ривожланган авиакомпанияларникидек шакллантириш лозим. Авиакомпанияни куриладиган уй деб тасаввур килсак, унинг пойдеворини мустахкам куйишимиз даркор.

Жахондаги муваффакиятга эришган, шунингдек, муваффакиятсиз авиакомпанияларнинг тажрибаларини урганишимиз керак булади. Мамлакатимизнинг географик жойлашувининг устунлик ва камчилик томонларидан келиб чикиб, етакчи авиакомпаниялар тамойилларини эхтиёткорлик билан жорий этиш керак.

Бир мисол келтирсам, «Узбекистон хаво йуллари» Миллий авиакомпания булган пайтда рахбарлар куп булган. Бош директордан ташкари, куплаб директор уринбосарлари булган. Бу тузилмани соддалаштириш керак. Бошка етакчи авиакомпаниялар рахбарлик тузилмаларини, хар бир кишининг вазифаси нималардан иборатлигини, замонавий авиакомпания иши кандай йулга куйилганини яхшилаб урганиб чикиш лозим. Бизга кулай томони, мамлакатимизда авиация сохасида техник тарафдан етарлича тажриба тупланган. Биз бу тажрибадан бемалол фойдаланишимиз, муваффакиятли авиакомпаниялар тажрибасини урганиб, уларнинг хатоларини такрорламасдан, ижобий жихатларини жорий этишимиз мумкин.

Хар бир компания, у хох «Узбекистон хаво йуллари» булсин, хох бошка авиакомпания булсин, бугунни уйламасдан, факатгина бугунги буйрукларни бажариш учун эмас, келажакни уйлаб, кейинги 20-30 йилни хисобга олиб, уз фалсафасини яратиши, уша фалсафани акс эттирувчи стратегиясини тузиши, замонавий, тижорий компания пойдеворини куйиши керак булади. Бундай йул тутишга энди имконият булади деб уйлайман. «Узбекистон хаво йуллари» (Uzbekistan Airways) акционерлик жамияти булганидан кейин уз акционерлари фойдасини уйлаб иш килади. Акционерларнинг асосий максади бу даромад. Даромадли булиш учун эса янгича харакат килиш керак булади.

Жахонда бу борада урганадиган жихатлар жуда куп. Куплаб етакчи авиакомпаниялар очик биржаларда уз акцияларини сотади. Натижада компаниянинг бутун молиявий холати, хисоботларини урганиб чикиш имконияти пайдо булади. Хатолар, ютук ва камчиликлар хакида акционерлар, биржалар олдида хисоботлар берилади, хисоботлар тахлил килинади. Канча даромад олинди, кайси самолётлар ва йуналишларда муаммолар мавжуд, буларнинг бари очик-ошкора курсатилади.

Бу хисоботларни синчиклаб урганиб чикишимиз мумкин. Бошка авиакомпаниялар киритган янгиликлар ва илгор фикрларни узимизга мос булганларини олишимиз мумкин. Керак булса уша авиакомпанияларга мутахассисларимизни 1-2 ойлик стажировкага жунатсак ва шу йул билан хамкорлик урнатсак ундан хам яхши.

Хозирда Узбекистон фукаро авиациясида янги сахифа очилмокда. Олдимизда турган биринчи вазифа, жахон тажрибасидан келиб чикиб, пойдеворимизни тугри куйишимиз керак. Иккинчиси эса, авиакомпаниямизнинг корпоратив маданиятини, корпоратив имижини ва брендини аниклаб олишимиз керак. Бизнинг авиакомпания кандай авиакомпания булишни режалаштиряпти? Соддарок айтадиган булсам, 10 йилдан кейин бизнинг авиакомпания хакида бирор кишидан сураганимизда, кандай жавоб олгимиз келяпти? Буни узимиз яхшилаб тушуниб олмасак, каерга караб харакат киляпмиз, билишимиз кийин булади. Манзили ноаник булган самолётга ухшаб коламиз. Сиз бундай самолётга утирган булармидингиз?

Бренд хакида кискача айтиб утай. Биз Uzbekistan Airways эмас, балки Uzbek Airways бренди оркали дунёга танилишимиз лозим. Бу эришмокчи булган максадимизга мосрок булади деб уйлайман. Бу фикримни миллатчилик мавзусига якинлаштирманг, чунки бу фикр у мавзуга тегишли эмас. Дунё авиация тажрибасида кенг кулланиладиган ва инглиз тилида Uzbekistan Airways ва Uzbek Airways дейилганда бошкача маънолар чикиш эхтимоли борлигини хам унутмайлик. Uzbekistan Airways деганимизда худди факатгина Узбекистон худудида фаолият олиб борадиган авиакомпания деб кабул килиниши мумкин. Глобал бренд яратмокчи эканмиз, менимча Uzbek Airways сифатида танилганимиз маъкул. Масалан, Turkish Airlines, Aeroflot – Russian Airlines, Germanwings, ANA – All Nippon Airways, Thai Airways, American Airlines, Emirates яхши танланган брендларга мисол була олади. Асосийси ребрендинг килсак (яъни брендни узгартирсак), утмишдаги Uzbekistan Airways’га боглик булган негатив тушунчаларни мижозларлардан янада узоклаштириш осонрок булади. Биз эски Uzbekistan Airways эмас, янги Uzbek Airways сифатида таниламиз.

Аслида, тажрибамдан келиб чикиб айтадиган булсам, жахон авиация секторида ишлайдиган мутахассислар кундалик сухбатларда азалдан бизнинг авиакомпаниямизни Uzbek Airways деб аташади ва шундай танилганмиз. Узаро мулокотларда хеч качон Uzbekistan Airways деган атама ишлатилмаган ёки жуда кам ишлатилган, хамиша Uzbek Airways деб келинган соддарок килиб. Шунинг учун эътиборимизни пойдеворга, корпоратив маданиятимизга ва брендга каратишимиз керак булади, деб хисоблайман.

– Узбекистондаги аэропортларнинг хорижий давлатлар аэропортларига нисбатан устунлик жихатлари борми? Шунингдек, мамлакатимиздаги аэропортларнинг энг катта камчиликлари нималардан иборат? Бу камчиликларни бартараф этиш учун кандай чоралар куриш лозим?

– Дархакикат, бу жуда долзарб мавзулардан бири. Узбекистон аэропортларининг бошка давлатлар аэропортларига нисбатан асосий устунлик жихати географик жойлашувидир. Авиация жуда хам географик ва махаллий шароитга боглик соха булади, яъни давлат ичидаги шарт-шароитлар, унинг каерда жойлашгани, кандай йирик бозорларга якинлиги катта устунликлар бериши мумкин.

Узбекистон жуда катта бозор – Осиё ва Европа уртасида жойлашган, Якин Шарк давлатлари ва Хиндистондан хам узок эмасмиз. Биз Хитойдек йирик бозорга жуда якинмиз. Экспертларнинг хисоб-китобларига кура, келажакда йуловчилар ташиш окими, авиациядаги усиш Осиёда руй беради. Биз Осиёда жойлашган мамлакат сифатида бундан унумли фойдаланишимиз керак.

Жахондаги йуловчиларнинг глобал окимига назар ташласангиз, Осиёдан Европага ёки Шимолий Америкага булган йуналишда йуловчи окими жуда катта. Биз эса, ана шу йуловчиларнинг бир кисмини, иложи булса катта кисмини, масалан, Жануби-Шаркий Осиё, Хиндистон, Индонезиядан учаётган йуловчиларни Узбекистон оркали Европа ёки Америкага етказиб куйиш хизматини янада яхширок йулга куйишимиз мумкин. Бу бизнинг географик устунлигимиз хисобланади.

Иккинчи томондан, харитага карасак, бизнинг турт-беш соатлик парвоз радиусимизда 1,7 миллиард киши истикомат килади. Бу жуда катта йуловчилар окими демакдир. Уларни Узбекистонга жалб этиш ва уз авиация хизматларимизни таклиф этишимиз мумкин. Бу хам бизга катта устунлик беради. Эслатиб утай, авиация хизмати деганда факатгина йуловчи ва юк ташиш хизматини тушунманг, бунга самолётларни таъмирлаш, авиация кадрларини тайёрлаш, авиаёкилги билан таъминлаш ва бошкалар хам киради.

Афсуски, аэропортларимиз технологик ёки инфраструктура томонидан устун эмас, яъни маълум бир соатда маълум бир микдордаги йуловчиларгагина хизмат курсата олади, баъзи аэропортларимиз об-хаво ёмонлашганида ёпилиб колиши эхтимоли мавжуд. Масалан, баъзи мавсумларда Тошкент аэропортида куп туман тушиши кузатилади. Буни кандай хал этиш мумкин?

Бунинг учун Самарканд ва Бухоро аэропортларига йуловчилар окимини купайтиришимиз керак булади. Хозирда зиёрат туризмини ривожлантириш хакида куп гапириляпти. Масалан, Индонезиядан Самарканд, Бухоро, Термизга келадиган зиёратчиларни Тошкент оркали эмас, тугридан-тугри Самарканд ва Бухорога келишларини йулга куйиш лозим булади. Бу максадда аллакачон Самарканд-Истанбул йуналиши очилган. Хамма давлатларда хам халкаро аэропортлар тарихий шахарларда жойлашмаган, аввал пойтахтга учиб келиш, сунгра бошка транспортда тарихий шахарга бориш керак булади. Бизда эса тарихий шахарларимизда тайёр аэропортлар мавжуд, улардан фойдаланиш керак.

Дунёда аэропортлар анчадан буён хусусий мулк хисобланади ёки хусусий корхоналар томонидан бошкарилади, давлатга тегишли эмас ва давлатнинг роли анча чекланган. Бизда эса бундай тижорий мухит энди пайдо буляпти, аэропортларни шахсий корхоналарга айлантириш ва хусусий кулларга топшириш энди йулга куйиляпти. Дунёдаги куплаб аэропортлар аллакачон сотиб булинган ёки бошкарувга берилган, Узбекистон аэропортлари эса бундан фойдаланиб колиши мумкин. Аэропортларни шахсий бошкарувга бериш, узок муддатли ижарага топшириш, сотиш ва уларга сармоя жалб этиш оркали янги иш уринлари яратиш, туризмни ривожлантириш, аэропортлар инфраструктурасини яхшилаш, технологияларини янгилаш, инвестициялар жалб этиш мумкин булади.

Аэропортлар узига хос карвонсарой хисобланади. Улар оркали куплаб мехмонлар утади, бошка давлатлар авиакомпанияларига очилиш оркали катта даромад куриш мумкин. Аэропортлар авиация сохасида кучли уйинчилар хисобланади. Улар куп даромад куришади, чунки авиакомпанияларга, йуловчиларга турли хизматлар курсатишади, дуконлар, овкатланиш муассасаларидан катта фойда олиш мумкин. Инвестицияларни жалб килиш учун эса аэропортларимизни жозибадор килишимиз, инвесторларни чучитмайдиган шароитларни яратиш лозим.

Бу борада давлат кандай ёрдам бериши мумкин? Давлат хорижликларнинг Узбекистонга келиб-кетишларини осонлаштириш оркали аэропортларга билвосита ёрдам бериши мумкин.

Узбекистондаги аэропортларнинг камчилигига тухталадиган булсак, хавфсизликка жуда каттик эътибор берилгани сабабли, йуловчиларнинг аэропортда бошидан утказаётган тажрибалари унчалик ижобий эмас. Аэропортга келган мехмонлар у ердан тезрок чикиб кетиши лозим, чунки аэропортда харакатлар канчалик тез булса, шунчалик куп слотлар сотишимиз, куп мехмонларга ва купрок самолётларга хизмат курсатиш мумкин булади, бу эса аэропортнинг даромадини оширади. Йуловчилар самолётдан тушиб аэропортдан чикиб кетиш жараёнига кам вакт сарфлаши – юкини олиб, паспорт назоратидан утиб, ярим соатда аэропортдан чикиб кетиши керак.

Учиб кетаётган инсонларни кузатиб куйиш хам осон булиши керак, кузатувчилар аэропорт ичига бемалол киришлари лозим. Керакли чора-тадбирлар курилиши даркор, аммо йуловчини ортикча кийнаб юбормаслик керак. Чунки йулга чикишнинг узи стресс хисобланади, биз бу стрессни канчалик камайтирсак, аэропортнинг обруси шунчалик юкори булади.

Иккинчи камчилигимиз эса, инфраструктурага боглик. Аэропортларимиз хажми кичик, туризм ривожлангани сари йуловчилар окимига хизмат курсатиш кийинлашиб кетади. Албатта, аэропортнинг биноси, самолёт учадиган ва кунадиган йуллларнинг эскириши хам табиий хол ва уларни доимий равишда яхшилаб бориш зарур.

Бундан ташкари, йуловчиларни хушмуомалалик билан кутиб олиш ва кузатишни таъминлашимиз керак булади. Аэропортга келган хар бир инсон Узбекистоннинг мижози хисобланади, улар юртимиздан ижобий хулоса билан кетишлари керак.

Бу камчиликларни бартараф килиш учун эса, аэропорт инфраструктурасини, терминалларини янгилаш, дизайнларини жозибадор килиш керак булади. Авиация сохасига тегишли технологияларнинг замонавийларини урнатиш керак булади. Аэропортдаги хар бир ходимга мехмонларни кутиб олиш ва кузатиш буйича давомли равишда тренинглар утказиш керак. Даромадли бизнес килишни истасак мижозларга хизмат курсатиш маданиятини ривожлантиришимиз лозим булади. Агарда мижозларга хизмат курсатиш даражасини яхшиламасак, уларни йукотиб куйишимиз мумкин. Аэропортлар шахсий кулларга утганидан сунг бунга алохида эътибор каратилади деб ишонаман.

Кейин, барча аэропортларимиз Uzbekistan Airports ташкилоти тасарруфида булади. У хам менимча, Uzbek Airports деб аталса максадга мувофик буларди. Бу саволингизга киска бир хулоса киладиган булсам, бизнинг осмонда учаётган самолётларимиз замонавий. Энди ердаги хизматларимизни хам замонавийлаштириш керак.

– Купинча узбекистонлик йуловчилар халкаро катновлар учун кушни Козогистон ёки Киргизистон хаво йуллари хизматларидан фойдаланишни маъкул куришади. Йуловчиларни миллий авиакомпаниямизга жалб этиш учун кандай ишларни амалга ошириш керак?

– Бозор иктисодиёти шароитида бир нарсани унутмаслик лозим, кушни давлатларда хизмат арзон ва сифатли булса, мижозлар уларнинг хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Бу табиий жараён. Бошка давлатларда хам бу холат кузатилади. Узбекистонлик йуловчиларни яхши ва арзон хизмат оркали узимизга жалб килишимиз мумкин. Бунинг учун бозорга ракобатбардош хизматни такдим этишимиз керак. Бу борада нарх иккиламчи деб уйлайман. Агарда хизматни яхшиласак, ишонаманки, ватандошларимиз бизнинг авиакомпания хизматидан фойдаланади ва бизнинг хизматларимиз бошкаларникидан устунрок эканлигини тушунади. Овора булиб вакт сарфлаб бошка давлатларга бориб юришмайди. Сифатни яхшилаш, нархни бозордаги нархга мослашимиз керак булади.

Яна бир масала, юртимизда хар кандай сохада бизнес маданиятимизни мижоз манфаатига мос килишимиз ва мижоз кунглини олишга каратишимиз керак, яъни бизнес маданиятимизни узгартиришимиз лозим. Мижозни хурсанд килмайдиган ва унга пулни олиш эвазига бир киймат (инглизчада value) беролмайдиган авиакомпания ютказади. Ундай авиакомпанияга бериладиган энг катта жазо эса мижозларнинг уз пулларини ракобатчи авиакомпанияга сарфлаши булади. Киймат деганда факатгина хизмат нархини тушунмаслигимиз керак. Чипта нархи бу мижозга бериладиган кийматнинг бир кисмигина холос. Энг арзон чипта сотиб, мижозингиз сафари мобайнида кийналиб, асаблари бузилиб, жуда коникарсиз хизмат олса, унда сиз бу мижозга киймат бермаган буласиз. Киймат бу умумий килиб айтганда, мижозингизнинг сизнинг авиакомпаниянгиз билан бошидан утказган тажрибасидир.

Бу курашда ютказмаслик учун эса авиакомпания маркетингга кучли эътибор бериши, йуловчиларга гамхурлик билан хизмат килиши керак булади. Мижозларга факатгина самолётдаги уринларни сотиш билан иш битмайди, йуловчига алохида эътибор каратиш керак. Айникса, киммат чипталарни сотиб оладиган бизнес йуловчиларга пул эмас, йул тажрибаси мухим хисобланади. Улар узлари фойдаланаётган авиакомпаниянинг хизматига жуда эътибор беришади, чунки катта пул тулаб бизнес класс чипталарини олишган.

Менталитетимизда мехмондустлик жуда юкори туради. Мехмонга кандай муносабатда булсак, авиайуловчиларга хам мехмондек муносабатда булишимиз даркор.

Сиз мехмонга купол муносабат киласизми? Унга хар хил кийинчиликлар пайдо килиб кийнайсизми? Узи билан олиб келган тугунини титкилаб, угирликка йул куясизми? Агар бирон камчилик булиб колса, мехмонингиздан бош эгиб кечирим сурайсизми? Узбекистонга келган хар бир йуловчи бу мехмонингиздир, хох у Узбекистон фукароси булсин, хох кушни давлат фукароси булсин, хох узок хориж давлати фукароси булсин!

Лугатимиздаги «йуловчи» сузини хам «мехмон» сузига алмаштириш тарафдориман. Масалан, Канаданинг WestJet авиакомпанияси хеч качон «йуловчи» сузини ишлатмайди. Бу сузни бошка авиакомпаниялар куллайди, лекин WestJet emas! Хар бир йуловчига «мехмон» деб мурожаат килинади. Самолётга  чикиш вактида хам «мехмонларни самолётга таклиф киламиз» дейишади. Чиптага хам guest – мехмон деб ёзилган булади. Биз хам мехмондустликни факатгина ерда эмас, балки аэропортда ва хавода хам курсатишимиз лозим. Мехмондустлигимиз бизнинг брендимиз хисобланади. Мехмонларимизга гамхурлигимизни курсата олсак, шундагина бошкалардан устун авиакомпания була оламиз.

– Узбекистонда авиаташувлар хизмати нархи бошка давлатларникига нисбатан баланд эканлигининг сабаблари нимада? Нархларни тушириш мумкинми?

– Биринчи навбатда бунинг сабаби авиакомпаниянинг монополия булгани. Иккинчи сабаби, Узбекистондаги хаво оркали йуловчи ташиш курсаткичига назар ташласангиз, йуловчилар сони хеч качон усмаган. Хар йили 2,5-2,7 миллион атрофида йуловчи келган. Йуловчилар сони жадал усмагани сабабли авиакомпания ривожланмаган, хар йили тахминан бир хил курсаткич булган. Йилдан йилга усиш булса, хажм купаяди ва нархлар тушади. «Узбекистон хаво йуллари» эса хар йили бир хил хажмда хизмат курсатган ва даромад хам купаймаган, нархлар хам тушмаган. Монополия булгани учун чипта нархи кандай булишидан катъи назар йуловчилар унинг хизматидан фойдаланишга мажбур булган.

Яна бир сабаби, давлат кафолати ёрдамида янги самолётлар олинган. Янги самолётлар эса кимматга тушган. Бундан ташкари, баъзи парвоз йуналишлари иктисодий хисоб-китоб килинмасдан, нотугри очилган булиши мумкин. Бу албатта тахмин. Масалан, Барселонага ёки бошка киммат йуналишга рейс очиб, самолётнинг ярми буш холатда катнаши натижасида даромад булмаган ва авиакомпания нархларни туширишдан манфаатдор булмаган. Париж ёки Нью-Йорк йуналишига самолёт ярми буш холда учганини эшитганмиз. Илгариги сиёсат даврида бироз ёпик давлат булганимиз учун йуловчиларнинг келиб-кетишлари кийин булган. Бу хам чипталар нархига таъсир килган.

Кейин, охирги ун йилда дунё бозоридаги нефтнинг нархининг кутарилиб туриши авиакомпанияларга, хусусан Узбекистон авиакомпаниясига хам таъсир килди деб уйлайман. Авиаёкилги эса авиакомпаниянинг энг катта харажатларидан бири хисобланади.

Эндиликда туристлар хажми купайгани сари самолётлар тула уча бошлайди, даромадлар купаяди, нархлар тушиб боради.

Ишни яхши ташкиллаштириш оркали нархларни тушириш мумкин. Авиабизнес комплекс харакатларни талаб килади, бутун тизим яхши ишласа нархлар тушади. Битта омил оркали нархни туширишнинг иложи йук. Йуловчилар сонини ошириш, тежамкор самолётлар сотиб олиш билан нархларни тушириш мумкин. Тежамкор самолётлар киммат туради, уларни лизингга сотиб олиш керак деб уйлайман. Самолёт канчалик янги булса, авиакомпаниянинг харажатлари камрок булади.

Бундан ташкари, яна бир нарсани айтиб утмокчиман. Киммат турувчи самолётларни молиялаштириш ва сотиб олишга оид Кейптаун конвенцияси мавжуд булиб, Узбекистон ушбу конвенцияни 2018 йилда имзолади. Мазкур конвенцияга кура, Узбекистон самолёт сотиб олаётганида керак буладиган кредитларни ун фоиз чегирма билан олиш хукукига эга булади. Масалан, битта «Дримлайнер» нархи 140-180 миллион доллар булса, бу самолётни молиялаштиришда туланадиган премиум туловлар юкоридир. Ана шу туловларда 10 фоиз чегирмадан фойдаланиш мумкин. Бу эса тежаб колинган маблагни чипталар нархини туширишга йуналтириш имконини беради.

Шуни хам айтиш жоиз, «Узбекистон хаво йуллари» хар доим битта-иккита самолёт сотиб олган. Самолёт нархини тушириш учун эса, унта-йигирмата самолётга буюртма бериш керак булади. Биз битта-иккиталаб самолёт сотиб олганимиз учун хам улар кимматга тушган ва бу хам чипталар нархига таъсир килган деб уйлайман. Барчасини тугри режалаштирсак, нархларни тушириш мумкин булади.

Юкорида айтиб утилганлар авиакомпания томонидан нархларни пасайтиришга каратилган жихатлардир. Энди ракобатчи авиакомпаниялар хам (айникса, лоукостер авиакомпаниялар) нархларга таъсир килади деб уйлайман. Мана, кечагина БААнинг FlyDubay авиакомпанияси Дубай-Тошкент йуналишида парвозни йулга куйиши хакида хабар килинди. Энди менимча бу йуналишда ракобат кучаяди ва нархларга хам таъсир килиши мумкин. Нархлар бир хил булса хам Узбекистонга келувчи мехмонлар энди танлаш хукукига эга булади.

– Узингиз истикомат килаётган Канададаги авиакомпаниялар тажрибаси хусусида сузлаб берсангиз.

– Канададаги авиакомпаниялар тарихи жуда кизик ва баъзи томонлари Узбекистондагига ухшаб кетади. Канадада хам куп йиллар мобайнида Air Canada авиакомпанияси монопол булган. У жуда кучли ва катта авиакомпания булиб, нархлар жуда юкори булган. Бошкача килиб айтганда, авиакомпания давлатнинг «эрка угли» булган. Давлат унга хар доим молиявий ёрдам бериб келган. 90-йиллар охирига келиб, авиакомпания реструктуризация килинади, яъни давлат тасарруфидан чикарилиб, хусусийлаштирилади. Натижада Канада авиабозори очилади.

Уша даврда Канада гарбидаги Алберта вилоятида WestJet хусусий авикомпанияси ташкил этилади. Корпоратив маданияти жуда кучли булган мазкур авиакомпания Канадада иккинчи уринда туради ва жадал ривожланиб бормокда. Бу компанияни купчилик яхши куради. Ушбу авиакомпания Узбекистон авиакомпаниялари учун жуда яхши намуна булиши мумкин ва шу боис WestJet тажрибасини яхшилаб урганиб чикишимиз керак деб уйлайман.

Таккослаш учун:

Бундан ташкари, Канадада тор доирада хизмат курсатадиган авиакомпаниялар бор. Масалан, Porter Airlines бизнес йуловчиларни Торонто марказидан Монреал, Оттава, Вашингтон, Нью-Йорк, Бостон каби шахарларга олиб боради. Канада аэропортларидан учиш жуда кулай. Чиптани курсатасиз, учиб кетасиз. Хаттоки Канада ичидаги рейсларга паспорт хам шарт эмас. Хайдовчилик гувохномаси билан хам учиб кетиш мумкин.

Канада авиабозорининг Узбекистонга ухшаш иккинчи томони, куп канадаликлар кушни АКШнинг Баффало, Чикаго, Бостон, Нью-Йорк шахарларидаги аэропортларга бориб, узок масофаларга уша ердан учишади. Сабаби, у ерда чипталар арзонрок. Хар йили миллионлаб канадаликлар Канада эмас, АКШ авиакомпаниялари хизматидан фойдаланишади.

Боя айтиб утганимдек, Air Canada жуда йирик компания хисобланади. Унинг 41 мингга якин ишчиси бор, 270дан ортик самолётга эга, бир нечта кичик авиакомпанияларни узида бирлаштирган. Давлатга барибир уз сузини утказа олади. Давлат карор чикаришда бу компания манфаатини хисобга олади. Масалан, БААнинг Emirates авиакомпанияси Канадага купрок рейс очмокчи булганида бунга рухсат берилмади. Нима учун? Чунки Air Canada’нинг йуловчилари Дубай оркали парвоз килишади, бу эса йуловчиларни йукотишга олиб келади, катта зарар курилиши мумкин деган фикрда унга Канада аэропортларига рейсларни купайтиришга рухсат берилмади.

Air Canada акцияларининг тахминан 8,5 фоизи уз ходимларига тегишли. WestJet авиакомпаниясининг хам 11 мингга якин ишчиси бор ва ишчиларнинг купчилиги авиакомпания акционерлари хисобланишади. Уларнинг хар бири авиакомпанияни уз мулки деб хисоблайди, унинг ривожланиши учун харакат килади.

Канададаги аэропортлар дунёдаги энг ривожланган аэропортлар хисобланади. Барча аэропортлар хусусий корхона сифатида харакат килади, хеч бир аэропортни давлат бошкармайди. Аэропортлар Канада Транспорт вазирлигига тегишли булса хам уларни компанияларга ижарага берган. Баъзи аэропортлар махаллий хокимиятларга тегишлидир.

Торонто аэропорти йилига тахминан 43 миллион йуловчига хизмат курсатади. Аэропортларга доимий инвестиция киритилади, йуловчиларга кулайлик яратишга куп эътибор берилади. Нега? Чунки давлат хам, махаллий хокимият хам агар аэропортлар яхши бошкарилса, мамлакатга куплаб мехмонлар келишини жуда яхши тушунади.

Менимча, Канададаги аэропортларга эгалик киладиган ва уларни бошкарадиган компанияларни Узбекистонга таклиф килиш керак. Хориждаги юкори тажрибага эга компанияларга Узбекистонда кандай имкониятлар мавжудлигини курсатиш, уларни инвестиция киритишга жалб килиш керак. Ана шунда Узбекистонга келадиган туристлар окими ошади, янги иш уринлари яратилади, мамлакатимиз иктисодиёти йилдан-йилга усиб боради.

Дилшодбек Аскаров сухбатлашди.

Сухбатдош хакида: Рахмаджон Собиров Жахон иктисодиёти ва дипломатияси университети, Марказий Европа университети, ЕХХТ Академияси ва Оттава университетининг Юридик факультетида тахсил олган. Канадада Juris Doctor унвонига эга ва Канаданинг Онтарио вилоятида адвокат ва нотариус сифатида ишлайди. Sobirovs Law Firm юридик фирмасини бошкаради. 

Тижорат хукуки ва халкаро авиация хукуки буйича мутахассис.

Фукаролик авиацияси ва авиасаноат сохасида, яъни фукаролик хаво кемаларини сотиб олиш, молиялаштириш, лизинг ва улардан фойдаланиш сохасида катта иш тажрибасига эга. Минтакавий ва магистрал хаво кемаларини харид килиш буйича музокараларда Шимолий Америка, Гарбий Европа, Якин Шарк ва МДХ давлатларидаги мижозларнинг номидан иштирок этган.

Халкаро Жиноят Суди, Bereskin & Parr LLP, Fernandes Hearn LLP, Bird & Bird LLP юридик фирмаларида ва Bombardier Aerospace авиасозлик компаниясида ишлаган.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари