Главная / Жамият / Узбекистон яна бир халкаро шартномани тасдиклайди
Место рекламы

Узбекистон яна бир халкаро шартномани тасдиклайди

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида Узбекистон Республикаси президентининг “Халкаро шартномани тасдиклаш тугрисида”ги карори лойихаси эълон килинди.

Хужжатга кура, 2019 йил 14 июн куни Бишкек шахрида имзоланган Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хукуматлари уртасида оммавий ахборот воситалари сохасида хамкорлик тугрисидаги Битим тасдикланиши мумкин.

wf6hlplnkczw5hnqic4wtchadg5hdwjk

Узбекистон Республикаси президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги халкаро шартнома бажарилишига масъул булган ваколатли орган этиб белгиланади.

Узбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Узбекистон Республикаси томонидан мазкур халкаро шартнома кучга кириши учун зарур булган давлат ички тартиб – таомилларини бажарганлиги ва ушбу халкаро шартноманинг бажарилишига масъул булган ваколатли орган тугрисида тегишли билдиришнома юборади.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хамда тегишли вазирлик ва идораларнинг рахбарлари ушбу халкаро шартномалар кучга киргандан кейин Узбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайдилар.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

r-oMxvBYHBOMx99h-nqaCsp3jknFOUK0

Самаркандда «майизхур»лар кулга олинди

Самарканд вилоятининг Кушработ тумани Окмачит кишлогида яшовчи Н.Б. 7 октябрь куни уз бошкарувидаги “Labo” русумли …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари