Главная / Сиёсат / Узбекистон Солик кумитаси аттестация ва махсус «кора руйхат» хакидаги маълумотларга ойдинлик киритди

Узбекистон Солик кумитаси аттестация ва махсус «кора руйхат» хакидаги маълумотларга ойдинлик киритди

Ижтимоий тармокларда солик хизмати ходимларининг айримларини ишдан олиш юзасидан махсус “кора руйхат” тузилганлиги учун аттестация утказилаётганлиги хакидаги маълумотлар пайдо булди.

Давлат солик кумитасининг таъкидлашича, бундай гап-сузлар хакикатга мутлако зид. Кумита аттестация жараёни юзасидан тасдикланмаган турли маълумотлар таркалишининг олдини олиш максадида аниклик киритиб утишга карор килди.

soliq-kumitasi

Билдирилишича, аттестация янги солик концепцияси ижросини таъминлаш учун ходимларнинг конун хужжатларини канчалик билиши, профессионал жихатдан уз лавозимига мос ёки мос эмаслигини аниклаб беришда мухим ахамиятга эга. Аттестациянинг биринчи кунида Миробод тумани давлат солик инспекцияси ходимлари утказилди. Бугун эса навбат буйича Мирзо Улугбек тумани давлат солик инспекцияси ходимлари аттестациядан утишмокда.

Аттестация ДСК томонидан тасдикланган катъий коидалар асосида утказилмокда. Аттестация бошланишидан икки хафта аввал савол-жавоблар руйхати тайёрланиб, корпоратив тармокда жойлаштирилди. Шунга мувофик, солик хизмати органлари ходимлари ушбу саволлар доирасида жавоб беради ва шу асосида уларнинг касбий малакаси бахоланади.

Аттестацияда берилаётган саволлар ходимларнинг хар кунлик бажарадиган иши билан бевосита боглик. Уларни бахолаш юзасидан бошка хеч кандай омиллар кулланилмаяпти. Бундан ташкари, холисликни таъминлаш ва тортишувли вазиятларнинг олдини олиш максадида аттестация жараёнлари видеокамера оркали ёзиб олинмокда ва ходимлар билан узаро сухбатнинг стенограммаси юритилмокда.

Аттестациядан утиш факат инспекторларга тегишли булиб, у инспекция ва бошкармалар рахбарларига тааллукли эмас.

Агар ходим аттестация натижаларидан норози булса, у холда 10 кун ичида комиссияга мурожаат килиши мумкин. Аттестациядан ута олмаганлар хеч кандай ишдан бушатилмайди, балки факат лавозим даражаси пасайтирилади.

Аттестация утказишдан асосий максад – юкори лавозимларда ишлашга лойик ва солик сохасини ривожлантиришга муносиб хисса куша оладиган кучли ва малакали мутахассисларни аниклаб олишдан иборатдир. Аттестация июнь ойининг охиригача давом этади, дейилади ДСК матбуот хизмати хабарида.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари