Главная / Жахон / Узбекистон Россия учун Афгонистонга юк транзити тарифларини бекор килди
Место рекламы

Узбекистон Россия учун Афгонистонга юк транзити тарифларини бекор килди

Узбекистон Россия учун Афгонистонга юк транзити тарифларини бекор килди. Бу хакда Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси вице-президенти Владимир Падалко маълум килди.


Владимир Падалко

«Россиядан Афгонистонга юк транзити тарифларини бекор килишга уз хиссасини кушган барча хамкасбларимизга миннатдорчилик билдириб утмокчиман. Биз буни куп мухокама килдик ва бунга эришдик», – дея унинг узбек-рус ишбилармонлар кенгаши мажлисида айтган сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Падалконинг айтишича, ноябрь ойидан Россия компаниялари Афгонистон бозори учун жуда хам зарур гушт-парранда, ёг ва тижорий махсулотлари утказишга тайёрланишмокда.

Экспертнинг таъкидлашича, Узбекистонга Россия экспорти утган йили 26,5 фоиз, яъни 3,3 миллиард доллар, импорт эса 3,5 фоиз, яъни 1,1 миллиард доллар хисобида ошган.

«Куп жихатидан ушбу усиш Узбекистон хукумати томонидан ишбилармонлик мухитини яхшилаш буйича олиб борилаётган сиёсат билан богликдир», – дея кушимча килди Падалко.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

MqyhX4Vj36NHgyqInDowRUshZoU5v7Eq

Кашмирнинг Хиндистон назоратидаги кисмида жойлашган Анантнага шахрида шанба куни содир булган граната портлаши окибатида камида 10 киши жарохат олди. Бу хакда шахар полицияси хабар берди. Хукук-тартибот идоралари вокеа хакида батафсил маълумот бермаяпти, факат жарохатланганлар орасида полициячи ва журналист борлигини билдирмокда. Айни пайтда, махаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кура, гранатани Кашмирда фаолият юритаётган террористик гурухлардан бирининг аъзолари портлатган. Теракт хукумат биноларидан бири якинида содир этилган. Хозир жабрланганлар касалхонага ёткизилган булиб, уларнинг хаёти хавф остида эмас. Полиция вокеани текшириш ва жиноятчиларни кидириш билан шугулланмокда. Портлаш худуди куршаб олинган, хукук-тартибот идоралари ходимлари вокеа гувохларини сурок килишмокда. Кашмирда фаолият юритаётган экстремистик гурухларнинг хеч бири хозирча содир булган вокеа учун жавобгарликни уз зиммаларига олишмаган.

АКШ президенти Дональд Трамп Ок уй хузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши ходимларининг сонини сезиларли даражада кискартириш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари