Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Узбекистон Молия вазирлигидаги буш иш уринлар учун танлов голиблари эълон килинди
Место рекламы

Узбекистон Молия вазирлигидаги буш иш уринлар учун танлов голиблари эълон килинди

Узбекистон Республикаси Молия вазирлигида Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июлдаги ПК-3877-сон «Ташки молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш буйича чора-тадбирлар тугрисида»ги карори ижросини таъминлаш максадида ташкил этилган «Давлат суверен, корпоратив (банк) карз мажбуриятлари ва давлат карзи бошкармаси»нинг вакант лавозимларига эълон килинган танлов жараёнининг барча боскичлари нихоясига етди. Бу хакда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

a40e4b6f037f20cfed5241f30b3d17830625-640x360
Фото: «Халк сузи»

Танлов турт боскичда амалга оширилди ва 26 июлдан то 14 августгача давом этди. Танловда 68 дан зиёд узбекистонлик ва энг асосийси чет давлатлардаги нуфузли молия идораларида мехнат килаётган Узбекистон фукароларининг катнашганлиги эътиборга лойик булди. Иктисодий (макро/микроиктисодиёт) билим, аналитик тахлил кила олиш кобилияти, кредит рейтингларини тушуниш, ахборот технологияларидан бемалол фойдалана олиш, янгича фикрлаш, ишлаш ва карорларни кабул кила олиш, шунингдек инглиз тилини мукаммал билиш танловнининг асосий талаби булди.

Куйида барча боскичлардан муваффаккиятли утган номзодларни эътиборингизга хавола этмокдамиз.

  1. Темур Малик Нарзикулов;
  2. Аббос Журабоев;
  3. Дилнавоз Кулдошева;
  4. Наргиза Нигматова;
  5. Сатторбек Ахмедов;
  6. Акбархон Иброхимов;
  7. Севара Атабаева;
  8. Дилноза Лутфуллаева;
  9. Сардор Хусанов;
  10. Фаррух Хамдамов;
  11. Бегзод Сагатов.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Узбекистонда тупрок унумдорлигини оширишдаги тизимли муаммолар очикланди

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупрок унумдорлигини саклаш, кайта тиклаш ва ошириш юзасидан кушимча чора-тадбирлар кабул …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари