Главная / Жамият / Узбекистон Баркарор ривожланиш максадлари буйича илк марта кенг микёсли тахлил утказади

Узбекистон Баркарор ривожланиш максадлари буйича илк марта кенг микёсли тахлил утказади

Узбекистон БМТнинг Баркарор ривожланиш максадлари дастурини амалга ошириш буйича уз фаолиятини илк бор тахлил килади.

Узбекистон делегацияси Грузияда

Узбекистон хукумати вакилларидан иборат ишчи гурух БМТнинг Баркарор ривожланиш максадларини (БРМ) руёбга чикариш юзасидан хозирга кадар давлат томонидан килинган ишлар ва уларнинг самарадорлиги юзасидан кенг микёсдаги тахлил ─ Ихтиёрий миллий тахлил (ИМТ)ни утказади.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мазкур тахлил натижалари БРМни татбик этиш масалаларига багишлаб хар йили утказиладиган юкори даражадаги сиёсий форумнинг 2020 йил июль ойидаги йигилишида такдим этилади.

Ихтиёрий миллий тахлил (Voluntary National Reviews) БРМни амалга ошириш йулида давлатнинг саъй-харакатларини бахолаш ва кейинги кадамларини белгилаш максадида утказилади. Хар бир давлат томонидан такдим этилган ИМТ юкори даражадаги сиёсий форумда тингланади.

Мазкур тахлилни илк маротаба утказаётган Узбекистон бу борада Грузия моделига асосланади. Грузия уз ИМТини 2019 йилда муваффакиятли такдим этган.

Шу максадда Узбекистон хукумати, мамлакатдаги фукаролик жамияти ва ОАВ вакилларидан иборат делегация жорий йилнинг 4-8 ноябрь кунлари Грузияга ташриф буюрди. Унда Грузиянинг молия, статистика, ижтимоий химоя, адлия, парламент йуналишларида Баркарор ривожланиш максадларини амалга ошириш жараёни ва уларнинг самарадорлигини бахолаш тизими буйича батафсил маълумот олинди.


Узбекистон делегацияси Грузияда

Шунингдек, коррупцияга карши кураш, ахолига юридик хизмат курсатиш борасида хам Грузия тажрибаси урганилди.

Грузия Савдо-саноат палатаси вакили Диана Хомерикининг кайд этишича, Грузия ва Узбекистон хозирга кадар БРМ масаласида етарлича ташаббус курсатмаган.


Диана Хомерики

«Грузия ва Узбекистон уртасидаги хамкорлик дастури хар икки томон учун хам катта тажриба мактаби булди. Грузия иккинчи маротаба юкори даражадаги сиёсий форумда ихтиёрий миллий тахлилни такдим этади. Бу борада уз тажрибамиз хамда дуч келган муаммоларимиз буйича хулосаларни Узбекистон билан булишмокдамиз.

Хозирга кадар Грузия хам, Узбекистон хам БРМни жорий этишда суст иш олиб борган. Аммо эндиликда БРМни татбик этишда фаоллашиш ва узаро узвий хамкорлик олиб боришга келишиб олинди. Шунингдек, хар икки давлат Савдо-саноат палаталари томонидан бу жараёнга факатгина давлат ташкилотларини эмас, хусусий сектор вакилларини хам фаол жалб килиш масаласи мухокама килинди», – дейди Диана Хомерики.

Делегация ташрифи давомида берилган маълумотларга караганда, Узбекистондан фаркли уларок, Грузияда нодавлат-нотижорат ташкилотлари хам БМТнинг Баркарор ривожланиш максадларини руёбга чикариш жараёнида фаол иштирок этади. Хусусан, экология мухофазаси билан шугулланувчи CENN нодавлат-нотижорат ташкилоти вакиллари БРМни миллийлаштириш ишчи гурухи таркибига киритилган хамда улар уз фаолиятини БРМ татбиги билан уйгунлаштирган холда олиб боради.


Узбекистон делегацияси Грузияда

«Бизнинг ташкилотимиз БРМни миллийлаштириш буйича ишчи гурухнинг таркибига киритилган. Биз БРМ буйича аник таклиф ва гояларга эгамиз. Масалан, узимизнинг барча лойихаларимизни БРМ билан боглашга харакат киламиз. Грузиядаги мактаблар учун утказиладиган танловимиз бор. Бу танловда иштирок этувчилар уз лойихалари, гояларини БРМ билан боглик холда такдим этишлари керак. Бу жараёнда улар БРМ хакида тасаввурга эга булиб боришади.

Ахоли БРМ хакида нафакат шунчаки билимга эга булиши, балки уни амалга оширишда реал гояларни хам яратиши керак. БРМ ута умумий нарсадек куринса-да, хар бир энг кичик ва локал муаммолар хам у билан боглик булиши мумкин. Биз уз лойихаларимизда шу богликликни курсатишга, БРМни оммалаштиришга харакат киламиз», – дея таъкидлайди CENN мутахассиси Тамар Иакобидзе.


Тамар Иакобидзе

Маълумот учун, Баркарор ривожланиш максадлари – 2012 йилда БМТ томонидан ишлаб чикилган дастур булиб, у хар бир инсон учун фаровон турмуш тарзини яратишга хизмат килувчи иктисодий, ижтимоий, экологик курсаткичларни уз ичига олади. Мазкур максадлар БМТга аъзо барча давлатлар томонидан 2015-2030 йилларда амалга оширилиши кун тартибига киритилган.

БРМ дастури 17та глобал максадни хамда улар билан боглик 169та вазифани уз ичига олади: 1) кашшокликни йукотиш; 2) очликни тугатиш; 3) соглик ва фаровонлик; 4) сифатли таълим; 5) гендер тенглиги; 6) тоза сув ва санитария; 7) арзон ва тоза энергия; 8) муносиб иш уринлари яратиш ва иктисодий усиш; 9) саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма; 10) тенгсизликни камайтириш; 11) баркарор шахарлар ва кулай яшаш жойларини яратиш; 12) масъулиятли истеъмол ва ишлаб чикариш; 13) иклим узгаришига карши курашиш; 14) денгиз экотизимларини асраш; 15) курукликдаги экотизимларни асраш; 16) тинчлик, адолат ва самарали бошкарув; 17) баркарор ривожланиш йулида хамкорлик.

Узбекистон мазкур максадлардан 16тасини миллийлаштириш ва амалга ошириш вазифасини уз олдига куйган. Республика худудида денгиз хавзалари мавжуд булмагани боис, 14-максад (денгиз экотизимларини асраш) Узбекистон томонидан миллийлаштирилмаган.

БРМ дастурининг БМТга аъзо давлатлар томонидан маъкулланиши ва амалга оширилиши инсониятни кашшокликдан халос килиш, Ер сайёрасини яхшилашни назарда тутади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари