Главная / Сиёсат / Узбекистон БМТнинг Инсон хукуклари буйича кенгаши аъзолиги учун сайловларда уз номзодини курсатишга карор килди

Узбекистон БМТнинг Инсон хукуклари буйича кенгаши аъзолиги учун сайловларда уз номзодини курсатишга карор килди

Тошкент шахридаги “Miran International” мехмонхонасида “Узбекистон Республикасининг инсон хукуклари сохасидаги кунгилли мажбуриятлари” лойихаси мухокамаси буйича Миллий маслахатлашув булиб утди. Бу лойиха 2021-2023 йиллар даврида БМТнинг Инсон хукуклари буйича кенгаши аъзолигига сайланиш учун Узбекистон уз номзодини илгари сурганлиги муносабати билан ишлаб чикилган. Инсон хукуклари буйича Узбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати шу хакда хабар бермокда.

u8tmacdzqw9spociczaewxgxpjbxfobo

Кайд этилишича, Узбекистон БМТнинг фаол аъзоларидан, хусусан, Инсон хукуклари буйича кенгашга асос солган давлатлардан бири хисобланади. Мамлакат инсон хукукларини глобал куламда химоя килишнинг гоят мухим воситаси булмиш мазкур Кенгашни ташкил этиш буйича музокараларда ва бу йуналишда амалий чора-тадбирлар мажмуини кабул килиш жараёнларида иштирок этган.

“Мамлакатимиз бугунги кунда хам БМТнинг Инсон хукуклари буйича кенгаши фаолиятини мустахкамлашга доир саъй-харакатларни изчил куллаб-кувватлаб келмокда. Шунга карамай, Узбекистон айни пайтга кадар мазкур Кенгашга аъзо булмаган.

Инсон хукуклари буйича кенгаш аъзолиги учун сайловларда уз номзодини курсатишга карор килгани Узбекистонинг инсон хукукларини рагбатлантириш ва химоя килиш ишига содиклигини яна бир бор тасдиклайди.  Бундай мухим кадам мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган шиддатли ва баркарор демократик жараёнлар талабидир”, – дейилади Марказ маълумотида.

Миллий маслахатлашув иштирокчилари эътиборига “Узбекистон Республикасининг инсон хукуклари сохасидаги кунгилли мажбуриятлари” лойихаси такдим этилган.

Ушбу хужжат БМТ Бош Ассамблеясининг 60/251-резолюциясига мувофик тайёрланган. Унда Узбекистоннинг инсон хукукларини рагбатлантириш ва химоя килиш ишига кушган хиссаси хамда инсон хукуклари сохасидаги кунгилли мажбуриятлари хакида мухтасар суз юритилади.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари