Главная / Жамият / Узбекистон ИИВ ёшларни ишга таклиф килмокда

Узбекистон ИИВ ёшларни ишга таклиф килмокда

askarlarТошкент педиатрия тиббиёт институтида ташкил этилган тадбир мехнат фаолиятини ички ишлар тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида давом эттириш истагидаги ёшларни сохага жалб этишга багишланди. Бу хакда УзА хабар берди.

Тадбирда сохадаги мавжуд буш иш уринлари хакида маълумот берилди.

Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошкармаларида шифокорлар учун барча шароит яратилган. Ички ишлар идоралари ходимлари уй-жой билан таминланмокда. Ижарада турганларга ижара туловлари, мутахассисликлар буйича малака ошириш туловлари тулаб берилмокда.

Бундан ташкари, режа асосида шифокорларнинг касб малакасини ошириш масаласига алохида эътибор каратилмокда.

— Ички ишлар тизимига ишга кириш истагида булган ёшлар учун махсус талабларимиз бор, – дейди ИИВ кадрлар бош бошкармаси масъул ходими Н.Хакбердиев. — Узбекистон фукароси булган, тегишли мутахассислик дипломига эга ёшлар икки боскичдан иборат синовдан утади. Бунда сухбат, харбий-тиббий курик каби синовлар топширилади.

ИИВ тизимида ишлаш истагидаги ёшлар учун маълумот урнида айтиш мумкинки, хозир тизимдаги хукукбузарликлар профилактикаси, тергов, даволаш-профилактика йуналишларида, шунингдек, патруль-пост хизмати, куриклаш булинмаларида буш иш уринлари мавжуд.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари