Главные новости
Главная / Жамият / Uzbekistan Airways: Коронавирус туфайли одамларни Хитойдан кучириш жараёни якунланди
Место рекламы

Uzbekistan Airways: Коронавирус туфайли одамларни Хитойдан кучириш жараёни якунланди

Пекиндан Тошкент аэропортига учинчи чартер рейс етиб келди

Фото: Uzbekistan Airways

Коронавируснинг таркалиши туфайли одамларни Хитойдан кучириш жараёни якунланди. Бу хакда Uzbekistan Airways хабарида айтилган.

Кайд этилишича, хар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя килиш вирусология мутахассислари томонидан Согликни саклаш вазирлиги билан биргаликда назорат килинди.

Пекиндан йуловчилар билан учинчи рейс Тошкентга махаллий вакт билан 4:40да етиб келди. Самолёт бортида 251 йуловчи, экипаж аъзолари ва замонавий химоя воситалари булган тиббиёт вакиллари булган.

Бу самолёт йуловчилари хам коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида Тошкент шахри ва Тошкент вилояти худудида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларида 14 кун давомида карантин холатида сакланади.

Йуловчиларнинг вактинча турар жой марказида булишига оид савол учун Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига куйидаги телефон оркали мурожаат килинг: +998 (71) 276-49-66.

Эслатиб утамиз, Узбекистон уз фукароларини Хитойдан олиб чикиб кетиш учун учта чартер рейсни ташкил этди – иккитаси Пекинга (пуллик) ва биттаси Уханга (бепул). Улардан иккитаси 4 ва 5 февраль кунлари Тошкентга кунди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари