Главные новости
Главная / Технологиялар / Узбекэнерго АЖ: Заонавий ахборот технологиялари жорий этилмокда
Место рекламы

Узбекэнерго АЖ: Заонавий ахборот технологиялари жорий этилмокда

photo_2019-01-16_14-44-02-511x600

«Узбекэнерго» АЖда Ахборот коммуникация технологияларни жорий этишни сифат жихатидан янги даражага кутариш учун кенг куламли ишлар олиб борилмокда.

Жумладан, давлатимиз рахбарининг 2018 йил 23 октябрдаги карорига мувофик, утган йил 30 ноябрда Тошкент шахрида Жанубий Кореянинг «KT Corporation» компанияси билан электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик тизими хамда ахборот бошкарув тизимлари (ERP) бошкариладиган ягона республика маълумотларни кайта ишлаш марказини ташкил этиш тугрисида битим имзоланган эди. Ушбу марказда етакчи ишлаб чикарувчиларнинг энг замонавий ускуналаридан фойдаланиш кузда тутилган.

photo_2019-01-16_14-44-06-450x600

Хозирда электр энергиясини ишлаб чикариш, ташиш ва таксимлаш буйича энергетика тизимининг барча корхоналарини, жумладан, барча электр энергияси истеъмолчиларини камраб оладиган электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини, шунингдек, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик тизимини жорий этиш буйича ишлари бошланди.

Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими лойихасининг 1 боскичи (Бухоро, Жиззах ва Самарканд вилояти)да амалга ошириш давомида Осиё тараккиёт банкининг иктисод килинган маблаглари хисобидан ташкил этилади ва 2019 йил 1 сентябргача ишга туширилиши мулжалланган.

Бундан ташкари, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик бошкаруви тизимини яратишни молиялаштириш масалаларини хал килиш максадида жорий йилнинг 11 январь куни «Эхимбанк»нинг Сеулдаги бош офисида «Узбекэнерго» АЖ бошкаруви раиси уринбосари Жахонгир Обиджонов ва «Эхимбанк» директори Вон Сук Ха уртасида учрашув булиб утди. Йигилиш якунида тегишли тадкикотлар утказиш ва юкори малакали хорижий маслахатчилар ёрдамида лойиханинг техник-иктисодий асосини тайёрлаш учун грант ажратиш тугрисида келишувга эришилди.

Ушбу лойиханинг техник-иктисодий асоси маъкулланганидан сунг, «Эхимбанк» лойихага 20 йил муддатга имтиёзли кредит ажратади.

Эътиборли жихати, SCADA – автоматлаштирилган диспетчерлик бошкаруви тизимининг жорий этилиши электр курилмалари иш режимининг оптималлаштирилиши ва инсон омили туфайли юз берадиган авариявий учишлар олди олиниши оркали истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминлаш ишончлилигини оширишга ёрдам беради.

«Узбекэнерго» АЖ матбуот хизмати

Реклама хукуки асосида.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

a_q12e6HVa9RNGlHbNl8o7Yvi3shnwxT

«Гигантлар уруши»: Google Хитойдан уч олди (ми?)

Америка Кушма Штатлари Huawei ва унинг 70та булинмасини “миллий хавфсизликка зид фаолияти” учун “кора руйхат”га …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари