Главные новости
Главная / Жахон / «УзАтом» рус элчисининг АЭС хакидаги гапларини рад этди. Хали келишувга эришилмаган
Место рекламы

«УзАтом» рус элчисининг АЭС хакидаги гапларини рад этди. Хали келишувга эришилмаган

«Шартномани мухокама килишда Узбекистон Республикасининг миллий манфаатларини инобатга олган холда музокара позициялари ишлаб чикилган ва химоя килиб келинмокда», – дея баёнот берди «УзАтом» агентлиги.

Фото: УзАтом

Узбекистон ва Россия расмийлари Узбекистонда биринчи атом электр станциясини куриш буйича асосий шартнома юзасидан музокараларни давом эттирмокда.

«УзАтом» агентлиги, Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденевнинг гапларига жавобан, шундай баёнот билан чикди.

Аввалрок элчи АЭС буйича шартнома «деярли тайёр» экани ва масаланинг факат техник жихатлари колгани хакида гапирганди.

«Хозирда Узбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси томонидан ташкил этилган ишчи гурухлар томонидан Узбекистон Республикасида атом электр станциясини куриш буйича асосий шартнома шартларини мухокама килиш буйича доимий музокаралар утказиб келинмокда.

Ушбу шартномани мухокама килишда Узбекистон Республикасининг миллий манфаатларини инобатга олган холда музокара позициялари ишлаб чикилган ва химоя килиб келинмокда.

Хозирда томонлар лойиханинг хавфсизлиги ва ишончлилиги хамда иктисодий самарадорлигини ошириш, шунингдек республиканинг миллий манфаатларидан келиб чиккан холда позицияларини якинлаштириш буйича музокараларни давом этмокдалар.

Бундан ташкари, АЭСни жойлаштириш майдончасига тегишли рухсатнома олиш максадида объектни жойлаштириш буйича устувор майдончада кенг куламли мухандислик тадкикот ишлари амалга оширилмокда ва АЭС курилиши хамда ундан фойдаланишнинг атроф мухитга таъсирини бахолаш буйича хужжат ишлаб чикилган булиб, ушбу хужжат буйича урнатилган тартибда экспертизадан утказиш хамда жамоатчилик эшиттирувларини ташкил этиш буйича режага асосан ишлар олиб борилмокда.

Танланган майдончада Россия томони билан хамкорликда амалга оширилаётган мухандислик тадкикот ишлари натижалари АЭС курилиши буйича шартнома шартларининг асоси булиб хизмат килади», – дейилади «УзАтом» баёнотида.

Эслатиб утамиз, шу кунларда рус элчиси Владимир Тюрденев Узбекистон Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан 1 млн доза буюртма бергани хакида хам хабар таркатди. Аммо бу маълумотни хозирча расмий Тошкент тасдиклагани йук.

РФнинг Узбекистондаги фавкулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев
Фото: Kun.uz

Элчининг гапларига караганда, Узбекистон ушбу 1 млн доза вакцинадан Россияга ишлагани борадиган фукароларини эмлаш учун фойдаланади. Кайд этиш лозим, Россия Козогистон ва Киргизистон фукароларидан фаркли уларок, Узбекистон фукаролари учун хамон чегараларини очмаяпти.

Узбекистон расмийлари Россия билан катновларни тиклашга тайёрлиги ва иккинчи томон билан музокаралар олиб бораётгани бундан уч ой олдин маълум булган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Uwx-bTHgXEX4Jmr69TwETvZAqJk2fTif

Пентагон Эронни Якин Шаркдаги бекарорликнинг асосий манбаси деб атади

АКШ ва Эрон уртасидаги муносабатлар президент Доналд Трамп даврида таранглашганди. Эрон Якин Шаркдаги бекарорликнинг асосий …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари