Главные новости
Главная / Жамият / УзА: Мутасаддиларнинг канчаси келиб кетди, аммо натижа йук
Место рекламы

УзА: Мутасаддиларнинг канчаси келиб кетди, аммо натижа йук

Фаргона вилоятида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустахкамлаш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармогини кенгайтириш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмокда. Аммо бугунги кунда кишлок худудларида мазкур йуналишда муаммолар талайгина. Бу хакда УзА хабар бермокда.

Фото: УзА
Фото: УзА

Риштон тумани мактабгача таълим булими мудири Муножатхон Хусанованинг айтишича, туманда бугунги кунда 49 та мактабгача таълим муассасаси фаолият курсатиб келмокда. Уларга 6 мингдан ортик бола камраб олинган. Туман буйича болаларни мактабгача таълим муассасаларига камраб олиш 38 фоизни ташкил этмокда. Жорий йилда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 12 та лойиха амалга оширилиши кузда тутилган булса-да, бу хали хамон пайсалга солинмокда.

Туманнинг баъзи мактабгача таълим масканлари бугунги кун талабига умуман жавоб бермайди. Ачинарлиси, худуднинг узида хал буладиган муаммоларга хам мутасаддилар панжа ортидан карамокда.

«Кошкайрон» махалла фукаролар йигинидаги 28-мактабгача таълим муассасасида булган киши ана шундай нохуш манзарага дуч келади. Кишлок ахли куп жойга бу ердаги муаммолар борасида мурожаат билан чикди, амалда эса хеч нарса булмаяпти. Айни кунларда бу ерда 5 та гурухда 100 нафар бола тарбияланмокда.

Фото: УзА
Фото: УзА

1991 йилда бунёд этилган мазкур замонавий масканнинг бугун факатгина битта биноси фаолият курсатмокда. Бир гектардан ортик худуднинг атрофи девор билан уралмаган. Ободонлаштириш ишларини гапирмаса хам булади. Худудни бегона утлар босиб ётибди. Окава сув билан хам таъминланмаган.

– Бир катор вазирликлардан келиб, муаммоларимизни куриб, «хал килиб берамиз«, деб ваъдалар бериб кетишган, – дейди мазкур мактабгача таълим муассасаси рахбари Матлуба Махкамова. – Аммо вакт утмокдаки, амалий натижа йук. Оркадаги буш турган бино масаласи хам уз ечимини топмаяпти. Махалламизда бу бинони олиб, давлат-хусусий шерикчилик асосида богча киламан, деган тадбиркорлар бор.

Фото: УзА
Фото: УзА

Махаллада боласини богчага бериш ниятида булган ота-оналар жуда куп. Афсуски, бу ерда шароитларнинг етарли эмаслиги окибатида болалар камраб олинмаяпти.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

baOl0PDkB9uyelj8V68Vb1hfp4fjavdP

«Huvaydo»дан ажойиб ва кимматбахо совгалар!

Энди шинам ва замонавий хонадон харид килиб кимматбахо совгаларга эга буласиз! Биз бундай имкониятни сизга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари