Главная / Жахон / Уруш якуни. Пашинян Алиев ва Путин билан келишди, Корабогга рус тинчликпарварлари жойлаштирилмокда
Место рекламы

Уруш якуни. Пашинян Алиев ва Путин билан келишди, Корабогга рус тинчликпарварлари жойлаштирилмокда

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбойжон президенти Илхом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин билан Тогли Корабогда харбий харакатларни тухтатиш тугрисидаги келишувни тузганини хабар килди. ArmInfo томонидан таркатилган хабарга кура, келишув асосида худудга россиялик тинчликпарвар кучлар олиб кирилади, Арманистон эса 20 ноябрга кадар Агдам, Келбажар ва Лачин туманларини Озарбойжонга кайтаради.

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин хам худудга тинчликпарвар кучлар киритилишини тасдиклаган.

«9 ноябрь куни Озарбойжон Республикаси президенти Алиев, Арманистон Республикаси бош вазири Пашинян ва Россия Федерацияси президенти 2020 йилнинг 10 ноябридан Тогли Корабог худудида ут очишни бутунлай тухтатишни назарда тутувчи баёнотни имзолади», дея Россия рахбарининг сузларини келтирган РИА Новости агентлиги.

Россия тинчликпарварлари аллакачон Арманистон ва Озарбойжон чегаралари туташган худудга келишни бошлаган. Сешанба куни тонгида Россия Мудофаа вазирлиги харбий техникалар колоннаси Ульяновск аэродромига йул олгани акс этган тасвирларни эълон килганди. Контингентнинг асосини Марказий харбий округнинг 15-мотоукчилар булинмаси ташкил этади. Можаро худудига россиялик харбийлар чиккан унта самолёт учиб кетган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кура, айни вактга келиб россиялик харбийлар Тогли Корабогга жойлаштирилиши бошланган.

Хозирда Тогли Корабогда харбий харакатлар бутунлай тухтатилган.

Сиёсатчиларнинг изохлари
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ватандошларидан узр суради.

«Баёнот матни шахсан мен учун ва барчамиз учун нихоятда огир. Харбий вазиятни чукур тахлил килиш натижасида… ва юзага келган холатда бу энг яхши карор эканлигига ишонган холда карор кабул килдим. Россия ва Озарбойжон президентлари билан биргаликда соат 01:00дан бошлаб Корабог урушини тугатиш тугрисидаги баёнотни имзоладим», деган Пашинян узининг фейсбукдаги сахифасида.

У бундай кадамни хозирги вазиятда энг яхшиси деб атаган ва харбий харакатларнинг тухтатилиши галаба хам, маглубият хам эмаслигини айтиб утди.

Арманистон президенти Армен Саркисян эса Корабог буйича келишув хакида ОАВ оркали хабар топганини билдирган.

«Республика президенти сифатида, афсуски, мен билан хеч кандай маслахат килинмади, бу хужжат буйича мухокама утказилмади ва мен музокараларда иштирок этмадим», деган у.

У урушнинг тухтатилиши тугрисидаги битим «хар томонлама консультация ва мухокама предмети»га айланиши кераклигини, «миллий манфаатларни химоя килиш буйича кун тартибидан келиб чикадиган карорларга иложи борича тезрок келишиб олиш учун» сиёсий консультациялар ташаббуси билан чикаётганини билдирган.

Озарбойжон президенти Илхом Алиев хам миллатга мурожаат билан чикди. У келишув Озарбойжон ва Арманистон халклари манфаатлари хисобга олинган холда тузилгани, тинчликпарвар кучлар таркибида турк харбийлари хам булиши хакида хабар килган. Алиев келишув шартларини санаган ва Корабог урушидаги узил-кесил галаба хакида эълон килган.

Унинг сузларига кура, «харбий фазадаги фаол харакатлар тухтаган, сиёсий фаза бошланган». «Биз зиддиятни хал килишнинг харбий йули хам борлигини курсатдик. Узимиз учун максимал даражадаги фойдали хужжатни имзоладик. Пашинянда уни имзолашдан бошка йул йук эди. Токи мен президент эканман, Корабогнинг хеч кандай алохида макоми булмайди!», дея кушимча килган Озарбойжон президенти.

Уз навбатида, Россия ташки ишлар вазирлиги расмийси Мария Захарова Илхом Алиевнинг тинчликпарвар кучлар таркибида турк харбийлари хам булиши хакидаги сузларини рад этди.

Томонлар нималарга келишди?
ArmInfo ахборот агентлиги хужжат матнини келтирган. Унга кура, россиялик тинчликпарвар кучлар контингенти «Тогли Корабогдаги туташув чизиги ва Лочиндаги йулак буйлаб» жойлаштирилади, унинг таркиби – укотар курол билан куролланган 1960 нафар харбий хизматчи, 90та бронетранспортёр, 380та автомобиль ва махсус техникалардан иборат.

Россиялик тинчликпарвар кучлар можаро худудида 5 йил давомида булишади, томонлар розилиги билан бу муддат яна 5 йилга узайтирилиши мумкин.

Арманистон собик иттифок даврида Тогли Корабог таркибига кирмаган ва 1990-йиллар бошида эгаллаб олган худудларини Озарбойжонга кайтаради. Арманистон 15 ноябргача Келбажар туманини, 1 декабргача Лочин туманини Озарбойжонга топшириши кераклиги белгиланган. Арманлар Тогли Корабогни Арманистон билан боглаш учун Лочин йулагини (кенглиги 5 км) узида колдиради. Бу йулак Россия тинчликпарвар кучлари томонидан курикланади.

Тан олинмаган Тогли Корабог Республикаси худуди 2020 йилдаги уруш чогида Озарбойжон кушинлари томонидан эгалланган худудлар хисобига кискаради. Бошка бир катор туманлардан ташкари, арманлар Корабогдаги (стратегик ва рамзий маънолардаги) асосий шахарлардан бири Шушадан ажралади, бу шахар озар харбийлари томонидан 7-9 ноябрь кунлари эгалланганди. Шушадан 10 км масофадаги Хонканди (Степанакерт) эса арманлар назорати остида колади.

Тогли Корабогнинг хозирги харитаси

Томонлар бутун худудга кочкинларни кайтариш буйича келишиб олган. Озарбойжон худудлари Бокуга кайтариб берилаётгани хисобга олинса, гап озарбойжонликларни Корабогнинг Арманистон кисмига кайтариш хакида бормокда; Корабогда 1990-йиллардаги урушгача озарлар яшарди. Жараённи БМТ назорат килади.

Арманистон хам Озарбойжоннинг гарбий худудлари ва Нахичеван мухтор республикасини узаро боглаш учун йулак колдиради. Россия харбийлари томонидан курикланадиган бу йулак Озарбойжоннинг асосий худудидан Арманистон томонидан ажратиб куйилган эксклавга олиб боради.

«Бу галаба эмас, аммо узингни маглуб деб хисобламас экансан, маглубият хам йук. Биз хеч качон узимизни маглублар деб тан олмаймиз, бу бизнинг миллий жипслашувимиз, кайта тикланиш эраси бошланиши булиши керак. Биз келажакни режалаштириш ва утмиш хатоларини такрорламаслик учун мустакиллик йилларидаги харакатларимизни тахлил килишимиз керак», деди Пашинян фейсбукдаги сахифасида.

У Арманистондалиги ва вазифасини бажаришда давом этаётганини билдирган.

Намойишчилар Арманистон парламенти ва хукумат биносига бостириб киришди
Тогли Корабог буйича тинчлик келишуви тузилгани маълум булгач, Ереван марказида оммавий норозилик акциялари бошланиб кетди. Хукумат биноси каршисидаги майдонда бир неча минг киши тупланди, куп утмай улар химоя халкасини ёриб утиб, мажмуа худудига бостириб киришди.

Vahram Baghdasaryan / EPA / Scanpix / LETA

Унлаб кишилар эшик ва деразаларни синдиришган, Пашиняннинг кабинетини вайрон килишган.

BBC рус хизмати вокеа жойидан хабар беришича, агрессив кайфиятдаги унлаб кишилардан иборат гурух давлат ташкилотлари биноларини камал килишган. Мухбирнинг хабар килишича, йигилганлар хукумат алмашинувини талаб килишган. «Бу одамлар келишув шартларини ва унга Никол Пашинян рози булишини хиёнат ёки хатто Арманистоннинг капитуляцияси деб бахолашмокда. Улар охиригача, галабагача курашиш керак эди деб хисоблашмокда. Уларда бундай ишончни Мудофаа вазирлигининг айрим вакилларининг фронтдаги ишлар у кадар ёмон эмаслиги тугрисидаги сузлари уйготган булиши мумкин», деган мухбир.

Полиция намойишчиларнинг харакатларига каршилик курсатмаган. «Интерфакс» мухбири хабар килишича, намойишчиларнинг бир кисми Пашинян яшайдиган уйга йул олган. «Худудни курикловчи хукук-тартибот органлари ходимлари бош вазир уйда эмаслиги, вакти-вакти билан полиция хамда намойишчилар уртасида тукнашувлар булиб тургани хакида хабар беришган», – дейилади агентлик хабарида.

Бундан ташкари, намойишчилар Арманистон парламенти биносига бостириб киришган. «Биз Никол Пашинянни истаймиз. Унга бундай келишувни имзолашга ким хукук берди», – дея намойишчилардан бирининг сузини келтирган ТАСС агентлиги.

Намойишчиларнинг бир гурухи парламент спикери Арарат Мирзоянни хизмат машинасидан тушириб, калтаклашган. Хозирда у турли тан жарохатлари билан шифохонага ёткизилган, унинг хаётига хавф йук.

Армия талаби
Арманистон бош вазири бу карорга келиши армия талаби билан булганини маълум килди.

«Мен бу карорни армия куп вактдан буён шундай кадам ташлаш зарурлигини таъкидлаб келаётгани учун кабул килдим. Армиядагилар тухташ кераклиги, ечими куринмаётган бир катор муаммолар борлиги, уларни хал килиш учун етарли ресурслар мавжуд эмаслигини айтиб келишарди», – деган у.

У армия бир неча марта урушни тухтатишни сураганини кайд этган. Бундан ташкари, унинг сузларига кура, мамлакатда урушни давом эттириш учун сафарбарлик билан боглик муаммолар кузатилган.

Душанба тонгида тан олинмаган Тогли Корабог Республикаси рахбари Араик Арутюнян шундай деганди: «Агар харбий харакатлар давом эттирилганида, бир неча кун ичида бутун Арцахни (Тогли Корабог) йукотардик, жуда куп курбон бериларди».

Шушанинг бой берилиши ва руслар вертолёти уриб туширилиши
Озарбойжон харбийлари худуддаги стратегик мухим шахар Шушани кулга киритгач Тогли Корабогдаги вокеалар ривожи тезлашиб кетди – бу шахар тан олинмаган Тогли Корабог Республикаси маркази Хонканди (Степанакерт) шахридан 11 км масофада жойлашган. Бу шахар озар харбийлари назоратига утгани хакида Алиев якшанба куниёк хабар килганди. Арманистон томони аввалига бу маълумотни инкор этди, факат душанба кунига келиб шахар бой берилгани тан олинди.

Душанба куни озарбойжонлик харбийлар Арманистон худудида Россиянинг Ми-24 русумли харбий вертолётини уриб туширишди, экипажнинг икки аъзоси халок булиб, бири урта огирликдаги тан жарохатлари билан шифохонага ёткизилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кура, вертолёт кучиб юрувчи зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилган.

Маълум килинишича, ходиса Ераск кишлоги якинида юз берган. Бу кишлок Арманистон ва Озарбойжондаги Нахичевань автоном республикаси чегарасида — икки мамлакат уртасидаги жанговар харакатлар давом этаётган Тогли Корабогдан 100 километрдан узокрок масофада жойлашган. Ераск кишлогидан Туркия ва Эронгача булган масофа 10 километрдан камрокни ташкил килади.

Озарбойжон Россиядан расман узр суради ва товон пули тулаб беришга розилигини билдирди. Озарбойжон Ташки ишлар вазирлиги Тогли Корабог можаросида фаол жанговар тукнашувлар юз бераётган бир пайтда вертолёт Арманистон–Озарбойжон чегарасининг якинидан учиб утгани ва у хатолик сабабли уриб туширилганини маълум килди.

«Озарбойжон томони тасодифий характерга эга булган ва Россия томонига карши каратилмаган мазкур фожиали холат муносабати билан Россия томонидан узр сурайди», дейилади вазирлик хабарида.

Парвоз сутканинг коронги пайтида паст баландликда, хаво хужумига каши воситаларнинг радарлари аниклаши мумкин булган худуддан ташкарида амалга оширилгани, бундан ташкари, ходиса юз берган худудда аввал Россия вертолётлари кайд этилмагани айтиб утилган.

Кейинрок Озарбойжон президенти бундан кейин бундай холатга йул куйилмаслиги ва айбдорлар жазоланишига ваъда берди.

Уч томонлама келишув хакида эълон килинишидан бироз аввалрок Арманистон Мудофаа вазирлиги халок булган учувчиларга Арманистон давлат мукофотлари берилишини маълум килди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

FIOENAHnJY9wemG1iK3pCsyua8zv1KtX

Россия чегараси Узбекистон фукаролари учун хамон ёпик. Музокаралардан наф булмаяпти

Айни пайтда Козогистон ва Киргизистон фукароларидан фаркли уларок, Узбекистон фукароларининг Россия худудига киришига рухсат йук. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари