Главные новости
Главная / Жамият / Урмон хужаликларида заъфарон гулларини йигиб-териб олиш мавсуми бошланди
Место рекламы

Урмон хужаликларида заъфарон гулларини йигиб-териб олиш мавсуми бошланди

Заъфарон (шафран) дунёнинг куп мамлакатларида тижорий максадда катта майдонларга экиб парваришланади. Сунгги йилларда Узбекистонда хам заъфарон етиштиришга эътибор каратилмокда. Президентнинг 2017 йил 24-25 февраль кунлари Кашкадарё вилоятига ташрифи давомида заъфарон усимлиги плантацияларини ташкил этиш ва хомашёларини тайёрлаш буйича топширик берилган ва вазифалар белгилаб олинган эди.

Мазкур топширик буйича 2017 йили Урмон хужалиги давлат кумитаси хамда “Brand Investment Group” МЧЖ томонидан Нидерландиядан 36,4 тонна заъфарон усимлигининг туганак пиёзи келтирилиб, Андижон давлат урмон хужалиги худуди 5 гектар майдонда заъфарон усимлигининг  оналик плантациялари ташкил этилди.

2018 йилда эса республика буйлаб 14 та урмон хужалик ерларида жами 25.7 гектар урмон фонди  майдонда  заъфарон туганак пиёзлари экиш ишлари амалга оширилиб,  плантациялар  барпо этилган. Бугунги кунда ушбу майдонларда доривор шафран усимлигини парваришлаш ишлари олиб борилмокда.

2019 йилда эса 30 та урмон хужаликларида 65 гектар майдонда заъфарон плантациялари барпо этилиб бу курсаткич 2018 йилдагига нисбатан 39.3 гектар куп майдонни ташкил этади.

Хозирги кунда Андижон вилоятида 5,3 гектар, Тошкент вилоятида  14,2 гектар, Фаргона вилоятида 4 гектар, Наманган вилоятида 7,6 гектар, Жиззах вилоятида 7 гектар, Самарканд вилоятида 21 гектар, Кашкадарё вилоятида 13 гектар, Сурхондарё вилоятида 17,5 гектар, Навоий вилоятида 6 гектар жами 95,6 гектар урмон фонди майдонларда заъфарон усимлиги плантациялари барпо этилди.

Заъфарон усимлигидан йилдан-йилга купрок хомашё олиш мумкин. Хозирги кунда юкоридаги майдонлардан уртача 50 килограмм атрофида экспортбоп заъфарон  гули хомашёсини тайёрлаш кутилмокда.

Заъфарон усимлиги хомашёсининг тиббиёт ва озик – овкат саноатидаги ахамияти жуда  катта. Озик-овкат саноатида шафран гулчангларидан турли хил махсулотларга ранг, хид ва таъм берувчи зиравор сифатида фойдаланилади.

Заъфарон доривор усимлиги буриштирувчи ва эритувчи булиб, етилтирувчи хусусияти хам бор. Иссиклиги муътадил булганлиги учун томирдаги хар хил тикилмалар ёки тромбларни даволашда фойдаланилади. Ички аъзоларни кучайтиради, тана териси рангини чиройли , кузни равшан килади ва юрак фаолиятини кучайтиради. Балгам кучишини осонлаштириб, нафас аъзоларининг фаолиятини бир маромга солади. Заъфарон хомашёси таркибида  каротиноидлар, флавоноидлар, эфир мойлари, В, В2 витаминлари, ёг азотли моддалар, кандлар, калий ва кальций бирикмалари мавжуд.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Yi0tka339Iw2xVH-cZcNAfyiHWJU_vwL

Оренбургдаги йул-транспорт ходисасида Узбекистоннинг 4 нафар фукароси халок булган

Узбекистоннинг Козон шахридаги бош консулхонаси берган маълумотларга кура, 2019 йил 24 ноябрь куни Оренбург области …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари