Главная / Жамият / Юнусободдаги тажриба бекор килиниши кутилмокда
Место рекламы

Юнусободдаги тажриба бекор килиниши кутилмокда

Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Юнусобод туманида жорий килинган, лимитдан ортикча ишлатилган газ ва электр энергияси учун кимматрок тарифда туланиши кузда тутилган тартибни бекор килишга доир чоралар бошлаганини маълум килди.

«Айрим ОАВ таркатаётган маълумотларга кура, Тошкент шахри Юнусобод тумани ахолисига электр энергияси хакини тулаш буйича бошка абонентларга караганда тенг булмаган шароитлар яратилган.

Бу хол 2019 йил 1 январдан Юнусобод туманида ёкилги-энергетика ресурсларидан окилона фойдаланиш максадида жорий килинган янги экспериментал хак тулаш тизимининг жорий килинганлиги билан изохланмокда.

Хозирги пайтда, карантин билан боглик вазиятни, яъни ахолининг купчилик кисми уз вактини уй шароитида утказишини хисобга олган холда, Энергетика вазирлиги томонидан Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига ушбу тажриба бекор килинишини сураб, мурожаатнома юборилди.

Шу муносабат билан Юнусобод тумани ахолиси учун базавий меъёрни бекор килиш буйича зарур чора-тадбирлар курилимокда», дейилади Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ахборотида.

Эслатиб утамиз, 22 март куни Kun.uz сайтида «Якунига етказилмаган ислохот юки юнусободликларнинг чунтагига тушмокда» сарлавхали макола эълон килинганди. Унда бутун республика ахолиси электр энергияси ва табиий газ учун бир хил тарифда пул тулаётган бир пайтда, Юнусобод тумани ахолиси лимитдан ортикча ишлатган энергия ресурслари учун 20 фоиз киммат нархларда тулов килаётгани хакида суз юритилганди.

Kun.uz сайти Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигидан тегишли жавоб кутиб колади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ItGyZYW07ZFDwybCSFEopLR6VwByArHQ

Автомобиль бошкарувида никобсиз булиш хам жаримага сабаб булади — ИИВ

Карантин даврида автомобиль бошкарувидаги хайдовчи никобсиз харакатланаётгани аникланса, ушбу холат маъмурий жавобгарликка сабаб булади, деб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари