Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Юнусободда Кунлик ишчилар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Место рекламы

Юнусободда Кунлик ишчилар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бу ерда кунлик ишчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилган

Фото: Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги

Бугун, 25 февраль куни пойтахтнинг Юнусобод туманида “Кунлик ишчилар маркази”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ерда кунлик ишчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилган.

Бинонинг очилиш маросимида бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов иштирок этди. “Мазкур бинонинг барпо этилиши – харакатларимизнинг бошланиши. Келгусида мазкур марказ кошида касбга укитиш курсларини йулга куйиб, хунар урганишга эхтиёжи борларни укитиб, уларга малака гувохномаси берилади. Шу тарика улар доимий ишга жойлашиш имконига эга булишади”, – деди мехнат вазири.

Шунингдек, Нозим Хусанов бу каби марказларнинг нафакат пойтахтда, балки республиканинг бошка худудларида хам ташкил этилишини таъкидлаб утди.

Эслатиб утамиз, аввалрок Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шахрининг Яшнобод туманида аёлларга мулжалланган “Кунлик ишчилар маркази” очилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

aFN0XwUegG38VXyGZBIsYfcQyWeavFtF

Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хам импорт бензин учун акциз солигини оширишни таклиф килди

Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги хузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш буйича кенгаш импорт килинадиган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари