Главная / Жамият / Умра-2019 учун янги нархлар хакида маълумот берилди
Место рекламы

Умра-2019 учун янги нархлар хакида маълумот берилди

Бугун, 8 октябрь куни Узбекистон ёшлар иттифоки марказий кенгашининг «Ёшлар пресс-клуби»да Умра-2019 мавсуми буйича брифинг утказилди. Унда Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита раиси уринбосари Музаффар Комилов иштирок этди ва умра сафаридаги сарф-харажатлар, виза бериш тартиби хакида маълумот бериб утди.

vg-ha_w1ofjb1dzv-w_upk-8m1eqntk

«2019 йил Умра мавсуми учун сарф-харажатлар сметаси лойихаси ишлаб чикилгани ва хар бир зиёратчидан олинадиган маблаг арзонлаштирилгани хакида алохида таъкидлаб утиш лозим. Яъни, 11 600 000 сум этиб белгиланган смета бугунги кунда 11 450 000 сум сифатида арзонлаштирилган нархда шакллантирилди. Яна бир масалага алохида эътибор каратмокчимизки, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони подшохлиги Хаж ва Умра ишлари вазирлиги томонидан хар бир зиёратчи учун кушимча 132 АКШ доллари микдоридаги маблаг жорий этилмокда. Юкоридаги харажатлар сметасига ушбу маблаг киритилмаган. Бу кейинги шартномада белгиланиши режалаштириб олинди. Жорий йил сентябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони подшохлигида туризм, Хаж ва Умра зиёратлари тартибига кушимча узгартиришлар киритиш тугрисида янги низом амалиётга татбик килинди. Унга кура, подшохликка кириш учун туризм, Хаж ва транзит визалари учун янги нархлари ва муддатлари белгиланди. Умра, туризм, бизнес, якин кариндоши ёки дустларини зиёрат килиш масалаларида 30 кун учун 300 риал, яъни 80 АКШ доллари микдорида сумма белгиланди. Хаж визаси хам 80 АКШ доллари микдорида сумма белгиланди. Транзит визаси 96 соат муддат учун айни нарх белгиланган. Хаж ва Умра зиёрати учун сунгги 5 йил ичида такрорий адо этган шахслардан ундириладиган 2 минг риал, яъни 533 АКШ долларига тенг кушимча тулов тартиби бекор килинди. Унинг урнига 132 АКШ долларига тенг маблаг киритилди. Шунингдек, хар бир зиёратчига виза расмийлаштириш учун ундириладиган тулов, 5 фоиз кушимча киймат солиги, электрон хизмат ва ширкатнинг хизмат хаки жами 498 риал, яъни 132 АКШ доллари этиб белгиланди.

Зиёратларга хизмат курсатишнинг янги тизим, яъни электрон платформа жорий килинмокда. Янги тизим тулик ишга туширилмагани сабабли 20 кун Саудия Арабистонига кириш визаси фаолияти тухтаб колган. Шу йилнинг 25 сентябрь кунидан бошлаб электрон платформа оркали дастлаб кичик гурухли (5-25 нафар) умра зиёратчиларига «В2С» турдаги кириш визалари расмийлаштириш бошланган.

Куплаб саволлар булмокдаки, хусусий фирмалар томонидан визалар олиш амалиёти бор, аммо умумий тарзда Умра зиёратчилари учун визалар олинмаганини ушбу холат билан изохлаш мумкин. Лекин, умра зиёратига келиши режалаштирилаётган хукуматлараро келишув асосидаги катта гурухларга эса мазкур порталнинг тулик ишга туширилмагани сабабли «В2В» турдаги виза бериш тизими хозиргача ишга тушмагани хакида расман билдирилди. Ушбу турдаги кириш визасини расмийлаштириш буйича Узбекистон хукумати томонидан барча амалий ишлар амалга оширилиб, жараён шай холга келтирилган. Хамкорлар томонидан узбекистонлик зиёратчиларни кутиб олиш ишлари нихоясига етган. Барча шарт-шароитлар хозирлаб куйилган. Масалалар хал этилганидан сунг бу буйича веб сайтда эълон киламиз», – дея масъул шахснинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

r-oMxvBYHBOMx99h-nqaCsp3jknFOUK0

Самаркандда «майизхур»лар кулга олинди

Самарканд вилоятининг Кушработ тумани Окмачит кишлогида яшовчи Н.Б. 7 октябрь куни уз бошкарувидаги “Labo” русумли …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари