Главная / Иктисодиёт / Укув йилининг иккинчи ярим йили учун контракт микдорлари узгариши мумкин – вазирлик
Место рекламы

Укув йилининг иккинчи ярим йили учун контракт микдорлари узгариши мумкин – вазирлик

Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узбекистон Республикасининг “2020 йил учун Узбекистон Республикасининг давлат бюджети тугрисида”ги конуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида”ги Карорига мувофик, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш хаки, пенсиялар, стипендиялар, нафакалар хамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам микдори 7 фоизга оширилди.

Олий таълим муассасаларида укитиш харажатларининг асосий кисмини, яъни 91 фоизини иш хаки ва стипендия туловлари ташкил этиши инобатга олиниб, 2019/2020 укув йилидан тулов-контракт асосида укитиш киймати республикадаги мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорига богланди ва унга нисбатан карра баробарида белгиланди.

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хабарида айтилишича, амалдаги тартибга кура контракт асосида укитишнинг тулов микдори (оширилган тулов-контракт микдори бундан мустасно) мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорига мутаносиб равишда жорий укув йилининг иккинчи ярми учун узгариши мумкин.

«Шу муносабат билан, 2019/2020 укув йилининг иккинчи ярим йили учун олий таълим муассасаларида тулов-контракт асосида укитиш кийматларига узгартириш киритилганда кушимча маълумот берилади», – дейилади ОУМТВ ахборот хизмати маълумотида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

LWihwJYuSLplkqWHA7fFWA18QZHZe37L

9та туман давлат солик инспекцияси рахбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Сайхунобод, Дехконобод, Нарпай, Хужаобод, Баликчи, Кумкургон, Гузор, Фориш ва Ромитан туманлари ДСИ рахбарлари эгаллаб турган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари