Главная / Маданият / Уч ёшли углини бугиб улдирган андижонлик аёл 15 йилга камалди

Уч ёшли углини бугиб улдирган андижонлик аёл 15 йилга камалди

Фаргонада 3 ёшли углини бугиб улдириб, жасадини арча тагига яшириб куйган онага нисбатан суд хукми укилди. Бу хакда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермокда.
 m8wiwrzxp_wm0fe_alx6-kpewyf-vsvv-1-680x369-680x369

Жиноят ишлари буйича Фаргона вилояти судидан олинган маълумотга кура, судланувчи С.Т. турмушидан ажрашиб, ота уйида яшай бошлаган. Жорий йилнинг 23 март куни эса оилавий низо туфайли 3 ёшли угли билан ота уйини тарк этиб, 23—25 март кунлари давомида Кукон шахрида бир нечта шахсларнинг уйларида тунаб колган. 26 март куни угли Ф.И.ни олиб, вактинча ишлаш максадида Тошкент шахрига борган. Лекин фарзанди билан узига мос иш топа олмаган.

2 апрель куни Тошкент шахридан фарзанди билан Дангара туманида жойлашган автобуслар шохбекатига келиб, у ердан 14-йуналишли автобусга утириб, Кукон шахри томонга харакатланиб келади. «Автокемпинг» масъулияти чекланган жамияти биносининг рупарасида автобусдан тушиб колади. Автокемпинг олдидаги арчаларнинг орка томонига утиб, унг кул бармоклари билан вояга етмаган углининг буйин кисмини каттик бугиши окибатида угли Ф.И. вафот этган. Углининг мурдасини арча дарахти тагига ташлаб, ишлаш максадида яна Тошкент шахрига кайтади. Тезкор тадбирлар давомида 3 апрель куни С.Т. Тошкент шахрида кулга олинган.
Жиноят ишлари буйича Фаргона вилояти суди С.Т.га нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, содир этган жиноятининг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, жабрланувчи конуний вакилининг С.Т.га нисбатан огиррок жазо тайинлаш хакидаги талаби, жиноятни гаразли ва бошкача паст ниятларда содир этгани инобатга олиниб, 15 йил озодликдан махрум килиш жазосини тайинлади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари