Главная / Иктисодиёт / Туронбанк: Кашкадарё вилоятида мижозлар билан учрашув

Туронбанк: Кашкадарё вилоятида мижозлар билан учрашув

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев рахбарлигида жорий йилнинг 22 ноябрь куни банк тизимини ислох килиш ва банкларнинг молиявий баркарорлигини мустахкамлаш, худудларни ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини янада ошириш масалаларига багишлаб утказилган йигилишда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш максадида Кашкадарё вилоятида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан 450 та юридик ва жисмоний шахслар учун такдимот куринишида саводхонлик тадбири утказилди.

Фото: Туронбанк

“Уз мижозингни яхши бил” тамойили остида утган тадбирда иштирокчиларга банкнинг бугунги кундаги молиявий-иктисодий холати, 2019 йилга мулжалланган устувор йуналишлари билан бир каторда, мижозлар учун курсатилаётган замонавий хизмат турлари тугрисида маълумотлар берилди.

Туронбанк утган икки йил давомида  уз фаолиятини кенгайтириб, мижозларга юкори технологияларга асосланган янги, масофадан бошкариладиган жозибадор хизмат турларини янада купайтириш, ахоли ва хужалик юритувчи субъектларнинг буш пул маблагларини банкнинг узок муддатли депозитларига жалб килиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни куллаб кувватлаш, худудларни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш масалаларига алохида эътибор каратиб келмокда.

Фото: Туронбанк

Айникса, хизмат курсатиш маданияти ва тармокка  булган ишончни янада ошириш, банк фаолиятига бозор механизмларини жорий этиш,  истеъмолчиларнинг хукукларини химоя килишни таъминлаш  максадида масофадан курсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш, жумладан, “онлайн микрокарз”, “онлайн конверсия”, “мобил омонат” хизматларининг кенг жорий этилгани ахолига катта кулайлик яратди.

Семинар-тренинг тарзида утган саводхонлик тадбирида Узбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги Карори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Интерфаол тарзда утган саводхонлик тадбири давомида мижозлар ва тадбиркорлар узларини кизиктирган саволларга жавоблар олишди.

Фото: Туронбанк

Маълумот учун: мамлакатимиз мустакиллиги билан тенгдош «Туронбанк» АТБнинг 20 филиали ва  100 дан ортик булинмалари оркали бугунги кунда юридик ва жисмоний шахсларга кенг куламли банк хизматлари курсатилмокда.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари