Главные новости
Главная / Жахон / Туркманистонда газета ва журналлар коронавирус туфайли онлайн режимга утказилади
Место рекламы

Туркманистонда газета ва журналлар коронавирус туфайли онлайн режимга утказилади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов оммавий ахборот воситаларини ракамлаштиришни тезлаштириш хакидаги топширикни берди.

Фото: hronikatm

Давлат рахбари сузларига кура, дунёда коронавируснинг таркалиб бораётгани шароитида бу жараён долзарб булиб турибди.

«Вируслар когоз оркали хам юкиши мумкин. Айникса одамлар куп тупланадиган жойларда касалликни юктириб олиш хавфи юкори. Шу туфайли, алока ва хизматларнинг масовафий электрон тизимига иложи борича тезрок утиш мухим», – деб президент сузларини келтирмокда Туркмен Довлат Хабарлари.

Президент когоз газеталарга караганда, уларнинг электрон нусхалари ахборот билан ишлаш учун кулай эканини, улар оркали маълумот излаш осонлигини, мавзуга алокадор бошка интернет-ресурсларга утиш имкони борлигини таъкидлади.

Бердимухамедов 2020 йил октябрь ойигача барча газета ва журналларни электрон форматга утказиш ва улардан фойдаланиш нархини аниклаб олиш хакида топширик берди.

Эслатиб утамиз, расмий хабарларга кура, айни пайтда Туркманистонда коронавирус билан хасталанганлар йук.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

RljV9zu9F71lm_D7a6QpQOfBrDNIeXHo

Россияликларнинг купчилиги «ха» деди. Конституция буйича референдум натижалари эълон килинди

Мамлакатда асосий комусга узгартиришлар киритилади. Россияликларнинг купчилиги Конституцияга узгартиришлар киритиш буйича таклифларни куллаб-кувватлади. Фото: Reuters …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари