Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Туркистон» банки «Баркарор» рейтингини олди
Место рекламы

«Туркистон» банки «Баркарор» рейтингини олди

Ривожланишнинг янги боскичига утган «Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банки «uzB++» даражадаги «Баркарор» рейтингини олди.

«Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банки 1998 йил ташкил топган булиб, 22 йилдан ортик вакт давомида банк хизматлари бозорида муваффакиятли фаолият юритиб келмокда. «Туркистон» банки уз фаолияти давридаги бой тажриба хамда жахон банк амалиётида тан олинган, банк бизнесини юритишнинг энг замонавий усуллари ва технологияларидан имкон кадар самарали фойдаланишни яратиб берувчи уз тараккиёт стратегиясига эга.

Хозирги кунда банкнинг бош офиси, 2та филиали, 3та банк хизматлари марказида ва 2та мини-банкида мижозларга барча турдаги сифатли ва тезкор банк хизматлари курсатиб келинмокда. Банкнинг мижозлари сони 25 мингдан ортик булиб, уларнинг 18 мингга якини жисмоний шахслар, 2,3 мингга якини корхона ва ташкилотлар хамда 1,7 мингга якини хусусий тадбиркорлардир.

«Туркистон» банки Узбекистонда биринчи булиб электрон пуллар эмитентига айланди. Хозирги вактда банк барча асосий ва сифат курсаткичлари буйича ижобий усишга эга. Банкнинг янгиланган стратегияси юкори капитализацияни ва айни пайтда ишончлилик ва баркарорликни назарда тутади. Банк юкори даражадаги жорий ликвидлиликка, активларнинг изчил усиши ва уларни коплашнинг баркарор манбаларига эга. Юкорида келтирилган маълумотларнинг барчаси «Standard&Poor’s» халкаро рейтинг компанияси томонидан бахоланган.

Банкнинг энг асосий тамойили – мижозларга юкори даражадаги сервис курсатиш ва хамкорлар билан узаро манфаатли шерикчилик урнатиш. Яна бир эътиборли тарафи шундан иборатки, шу кунларда банк хорижнинг ахборот технология сохасида етакчи компаниялари билан замонавий автоматлаштирилган банк тизимини йулга куйиш ишларини якунига етказди. Бу уз навбатида бир канча, онлайн махсулотларни такдим этишга платформа яратади, шу каторда янги мобил илова ва яна куплаб янги махсулотлар хам яратилади.

Шунингдек, банк узининг янги ва замонавий интерактив веб сайтини ишга туширди. Жозибадор куринишга эга банкнинг янги сайти бир катор кулайликларга эга. Унда жисмоний ва юридик шахсларга хизмат курсатишга янгича ёндашилган. Бир катор банк махсулотларига сайт оркали онлайн буюртма берса булади. Бу пандемия шароитида мижозлар учун яхши кулайликдир. Хозирги кунда сайт синов режимида ишламокда июль ойида барча функциялари тулик ишга туширилиши режалаштирилган.

Банк узининг янгиланган ривожланиш стратегияси асосида ривожланиш йулидаги ишларини фаоллик билан давом эттирмокда ва якин келажакда уз булинмаларини купайтиришни мулжал килиб куйган.

Р

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Ot9seSaXVFxeIOYAPXiyqXFVpJpACZQD

«Узбекнефтгаз»: Июнь ойи бошидан буён 14та кондаги 16та кудукдан табиий газ ва газконденсати олина бошланди (видео)

«Узбекнефтгаз» АЖ Бошкарув раиси Мехриддин Абдуллаевнинг топширигига асосан, табиий газ казиб чикариш прогноз курсаткичларини таъминлаш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари