Главная / Иктисодиёт / Туркий тилли давлатлар савдо-саноат рахбарлари Тошкентда учрашди
Место рекламы

Туркий тилли давлатлар савдо-саноат рахбарлари Тошкентда учрашди

cozf1okxrczxo7f9xxfdtiqmykxkvppk

Бугун, 5 октябрь куни Тошкент шахридаги International мехмонхонасида Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши йигилиши булиб утди. Унда Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакатлар вакиллари хамда кенгаш бош котиби иштирок этди.

Йигилишда Кенгашга аъзо мамлакатлар уртасидаги савдо-иктисодий хамкорликни ривожлантириш, савдо-саноат ва тадбиркорлик сохаларида минтакавий хамкорликни мустахкамлаш масалалари мухокама килинди.

Адхам Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси (Узбекистон):

─ Туркий кенгаш унга аъзо давлатлар уртасида амалий хамкорликни, биринчи галда савдо, инвестиция, инновация, транспорт, туризм, маданий ва гуманитар алмашинув сохаларини ривожлантиришга ёрдам берувчи самарали минтакавий тузилма хисобланади. Унга аъзо хар бир мамлакат уз иктисодиётини ривожлантиришдан манфаатдордир.

Богдод Амреев, Туркий тилли давлатлар хамкорлик кенгаши бош котиби:

─ Узбекистонда давлат ва жамият курилиши, либерал иктисодиёт, ишбилармонлик ва сармоявий мухитни яхшилаш борасида аник кадамлар амалга оширилмокда. Буни жахон хамжамияти кизикиш билан кузатиб турибди. Мамлакатнинг Туркий кенгашга аъзо булиши эса бу сохадаги ислохотларнинг янада ижобий характерга эга булишига кумаклашади.

Рифат Хисарчик угли, Турк савдо-саноат палатаси президенти (Туркия):

─ Бу кенгаш аъзолари аслида олтита алохида улкада яшаётган ягона миллатдир. Туркий кенгашга Узбекистоннинг кушилиши Кенгаш учун хам, Узбекистон учун хам манфаатли. Узбекистон кушилгандан сунг Кенгашнинг умумий товар айланмаси 15 млрд долларга етиши кутилмокда.

Кенгаш аъзолари хамкорлик баробарида иктисодиётдаги муаммоларга ечим хам излаши лозим. Иктисодиётга аёллар ва ёшларни купрок жалб килиш, хусусий тадбиркорликни куллаб-кувватлаш даркор. Хусусий сектор иштирокисиз иктисодиётни гуллатиб булмайди.

Мамед Мусаев, Тадбиркорлар миллий конфедерацияси президенти (Озарбойжон):

─ Туркий тилли далвлатлар бир-бирига инвестиия киритишдан кучли манфаатдордир. Озарбойжон уз кардош давлатлари билан иктисодий хамкорликка доимо тайёр. Тошкентда булиб утаётган Инвестиция бизнес форумига хам катта кизикиш билдирди. Аммо авиакатновдаги муаммолар туфайли кизиккан озарбайжонлик тадбиркорларнинг хаммасини олиб келиш имкони булмади. Шу боис Узбекистон хукуматига Тошкент-Боку йуналишидаги рейсларни купайтиришни тавсия килган булардим.

Шунингдек, тадбирда Узбекистон савдо-саноат палатасининг Туркий савдо палатаси аъзолигига кириши масаласи мухокама килинди. Маълум килинишича, 14-15 октябрь кунлари булиб утадиган Кенгашнинг еттинчи саммити доирасида Турк савдо палатаси аъзоларининг йигилишида тегишли куп томонлама меморандум имзоланиши кутилмокда.

Эслатиб утамиз, Узбекистон 14 сентябрь куни 2009 йил 3 октябрда имзоланган Туркий тилли давлатлар хамкорлик Кенгашини тузиш тугрисидаги Нахичеван битимини ратификация килди. Жорий йилнинг 15 октбярь санасида ташкилотнинг Боку шахрида булиб утиши режалаштирилган еттинчи саммитида тула хукукли аъзо сифатида иштирок этиши кутилмокда.

Туркий тилли давлатлар хамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари мулокоти ва хамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халкаро платформа хисобланади. Хозиргача кенгашга бешта давлат ─ Озарбайжон, Козогистон, Киргизистон, Туркия, Узбекистон аъзо булган. Венгрия кенгашда кузатувчи давлат макомида иштирок этади. Шунингдек, Туркманистон хам кенгашга кузатувчи давлат сифатида киришни режалаштирмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

TmyQcNj4Gsxge0tJ2ffsAwpVfTx04UsD

Молия вазирлиги: 300 млрд сум микдоридаги киска муддатли давлат кимматли когозлари жойлаштирилди

2019 йил 19 июлда Узбекистон республика валюта биржасида 160 кунлик давлат кимматли когозларини жойлаштириш буйича …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари