Главная / Маданият / Туркиялик режиссёр Алишер Навоийга багишланган хужжатли фильм суратга олди

Туркиялик режиссёр Алишер Навоийга багишланган хужжатли фильм суратга олди

Туркиялик режиссёр Хусайн Узбен томонидан «Дунё адабиётининг чинори» номли хужжатли фильм суратга олинган, деб хабар беради УзА.

542328-640x346
Фото: УзА

8 февраль куни Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига багишлаб Алишер Навоий номидаги кино саройда мазкур хужжатли фильмнинг такдимот маросими утказилди.

– Фильмда туркий адабиётнинг улуг чинори, дунё шоири Алишер Навоийнинг хаёти ва ижоди турк хамда узбек навоийшунос олимлари томонидан кенг тараннум этилади. Одатда хар бир шоирнинг битта девони булади. Алишер Навоийнинг турт девони бор: Болалик, Ёшлик, Балогат ва Кексалик девони. Навоий тазкираларида юзлаб шоир, адиблар тилга олинган. Булардан 170 таси туркийдир. Илк бора 170 туркийзабон адибларининг хаётини тушунтирган Навоий булди. Бугунгача куплаб фильмлар олдим. Бирок бунисининг урни булак. Шунинг учун фильмни аввал сизларнинг эътиборингизга хавола этишга ахд килдим. Бир неча кундан кейин Туркияда премьераси булиб утади, – дейди режиссёр Хусайн Узбен.

Фильм сценарий муаллифи – профессор Мехмет Узтурк, масъул мухаррир – Хусайн Узбен, маслахатчилар – профессор Мустафо Кочалин, профессор Нодирхон Хасанов. Таржимон – Абдумурод Тилавов, мухаррир – Олимжон Давлатов.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари