Главная / Жахон / Туркия Озарбойжонга темир йул куради
Место рекламы

Туркия Озарбойжонга темир йул куради

Туркия Озарбойжонга темир йул куришни режалаштирмокда. Бу хакда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Одил Кораисмоилуглу маълум килди.

Фото: Гавриил Григоров / ТАСС

Таъкидланишича, поезд катнови Озарбойжоннинг Нахичеван шахрига йулга куйилади. Бу борадаги дастлабки тадкикотлар якин орада якунланади.

Кораисмоилуглунинг таъкидлашича, Озарбойжоннинг асосий кисмидан Арманистон худуди билан ажралган Нахичеван мухтор республикасига темир йул куриш карори Кавказдаги охирги вокеалар, яъни Тогли Корабогдаги ихтилофнинг кескинлашуви ва Озарбойжон хамда Арманистон уртасида ярашув имзоланиши ортида кабул килинган.

Бу орада Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг таъкидлашича, Корабог буйича келишув Арманистон ва Эрон уртасидаги темир йул алокасининг тикланишини кузда тутади. Бу масала хам якин орада куриб чикилади.

Нахичеван Озарбойжоннинг Туркия билан умумий чегарага эга ягона худуди хисобланади. Икки давлат уртасидаги чегара узунлиги бор-йуги 10 кмга якинни ташкил килади ва Аракс дарёси оркали утади. 1992 йилда Аракс оркали куприк курилган булиб, у оркали автомобил йули утган. 2012 йилда уша вактда Туркия бош вазири булган Ражаб Тоййиб Эрдуган Нахичеван ва Туркиянинг Игдир шахри уртасида темир йул курилиши хакида маълум килган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ax22M8T_nfu0zpbBGpl6vvGYbC5nZ82_

БМТ эксперти Британия хукуматини Ассанжни зудлик билан озодликка чикаришга чакирди

БМТ экспертининг сузларига кура, WikiLeaks асосчисини юкори даражадаги хавфсизлик таъминланган камокхонада тутиб туришга зарурат йук. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари