Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Туловга кобилиятсизлик тугрисида»ги конун лойихаси эълон килинди
Место рекламы

«Туловга кобилиятсизлик тугрисида»ги конун лойихаси эълон килинди

Конуннинг максади юридик шахслар, фукаролар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг туловга кобилиятсизлиги сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Узбекистон Республикасининг “Туловга кобилиятсизлик тугрисида”ги Конуни лойихаси мухокама учун жойлаштирилди.

Кайд этилишича, туловга кобилиятсизлик – иктисодий суд томонидан эътироф этилган, карздорнинг пул мажбуриятлари буйича кредиторлар талабларини тула хажмда кондиришга ва (ёки) мажбурий туловлар буйича уз мажбуриятини тула хажмда бажаришга кодир эмаслиги.

Туловга кобилиятсизлик тугрисидаги иш юритиш жараёни бошланган санадан эътиборан вужудга келадиган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий туловлар ушбу Конуннинг максадлари учун, агар ушбу Конунда бошкача коида назарда тутилган булмаса жорий туловлар хисобланади.

Кредиторларнинг жорий туловлари буйича талаблари кредиторлар талаблари реестрида акс эттирилмайди.

Туловга кобилиятсизлик тугрисида иш юритиш пайтида кредиторларнинг жорий туловлари буйича талабларини кондириш Узбекистон Республикасининг конун хужжатларига мувофик амалга оширилади ва туловга кобилиятсизлик тугрисидаги ишни куриб чиккан иктисодий суд томонидан куриб чикилади.

Карздорнинг пул мажбуриятлари буйича кредиторлар талабларини каноатлантиришга ва (ёки) мажбурий туловлар буйича уз мажбуриятини бажаришга кодир эмаслиги:

агар карздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий хисоблаш микдорининг камида уч юз бараварини, карздор шахарни ташкил этувчи корхона хамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий хисоблаш микдорининг камида беш минг бараварини, карздор фукарога нисбатан базавий хисоблаш микдорининг камида икки юз бараварини, якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса базавий хисоблаш микдорининг камида юз бараварини ташкил этса, карздорнинг туловга кобилиятсизлик аломатлари хисобланади.

Туловга кобилиятсизлик тугрисидаги иш иктисодий суд томонидан куриб чикилади.

Туловга кобилиятсизлик тугрисидаги иш ушбу Конун 5-моддасининг биринчи кисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд булганда иктисодий суд томонидан кузгатилиши мумкин, бундан ушбу Конунда назарда тутилган холлар мустасно.

Пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан карздорни туловга кобилиятсизлик тугрисида иш кузгатиш хакидаги ариза билан иктисодий судга мурожаат этиш хукукига карздор ва кредитор эга.

Карздор ва кредитор туловга кобилиятсизлик тугрисида иш кузгатиш хакидаги аризада карздорнинг тулов кобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир таомилларни куллаш зарурлигини курсатиши лозим.

Мажбурий туловлар буйича мажбуриятларни бажармаганлиги муносабати билан карздорнинг туловга кобилиятсизлиги тугрисида иш кузгатиш хакидаги ариза билан иктисодий судга мурожаат килиш хукукига карздор, давлат солик хизмати органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши булган ва (ёки) пул мажбуриятлари буйича Узбекистон Республикаси олдида карзи булган юридик шахсларга нисбатан туловга кобилиятсизлик тугрисидаги ишлар буйича давлат органи ва унинг худудий органлари эга.

Ушбу Конуннинг 5-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд булганда, карздор туловга кобилиятсизлик тугрисида иш кузгатиш хакидаги ариза билан иктисодий судга мурожаат килишга хакли.

Агар ушбу Конунда бошкача коида назарда тутилган булмаса, карздор юридик шахс карздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки карздор мол-мулки эгасининг карори ёхуд карздор мол-мулкининг эгаси томонидан вакил килинган органнинг карори асосида туловга кобилиятсизлик хакида иш кузгатиш тугрисидаги ариза билан иктисодий судга мурожаат килади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ILfLzuj19-fbjwHOjhzJP9hv0tXFayXQ

Охангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор корамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят хокимлиги

Охангарон туманидаги корамолчиликка ихтисослашган “Курама корабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли корамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари