Главные новости
Главная / Маданият / Туйлар ва бошка маросимлар утказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Место рекламы

Туйлар ва бошка маросимлар утказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар утказиш тартибини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи конунни имзолади

Фото: doca-tours.com

Шу йилнинг 17 март куни Узбекистон Республикаси президенти “Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисида”ги конунни имзолади.

Конунга мувофик Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекс янги 192-1-модда, яъни туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар утказиш тартибига доир талабларга риоя этмасликда ифодаланган хукукбузарлик билан тулдирилди.

Унга кура, туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар утказувчи шахс томонидан мазкур тадбирларни утказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик – фукароларга базавий хисоблаш микдорининг ун баравари микдорида жарима солишга сабаб булади.

Туйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни утказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик – базавий хисоблаш микдорининг уттиз баравари микдорида жарима солишга сабаб булади.

Туйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан хукукбузарлик маъмурий жазо чораси кулланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган булса – базавий хисоблаш микдорининг эллик баравари микдорида жарима солишга сабаб булади.

Конуннинг мазкур кисми у расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой утгач амалга киритилади.

Эслатиб утамиз, Олий Мажлис Конунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Кушма карори билан кабул килинган низомга кура:

2020 йил 1 январдан бошлаб:

туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар факат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралигида утказилади.

Худудларнинг шароитларидан келиб чикиб, халк депутатлари туманлар ва шахарлар Кенгашлари томонидан ош бериш маросимининг вакти алохида белгиланади.

Соат 23:00 дан кейин туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йул куйилмайди.

Туйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши катнашади.

Кушалок туйларда 250 нафаргача, у билан боглик ош бериш маросимида 300 нафаргача киши катнашиши мумкин.

Дафн этиш ва мотам маросимлари купи билан уч кун мобайнида чекланмаган микдордаги фукаролар иштирокида утказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vKNYzK1LhHGS5YdWMC2UioBfj3bOR8qc

«Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги хаёт хакида хикоя

Сицилиядаги пляжда жойлашган бар эгаси Катя Афонина катъий карантин шароитида Италиянинг энг йирик оролидаги хаёт …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари