Главная / Иктисодиёт / Тухмат ва хакорат килганлик буйича жиноий жавобгарлик енгиллаштирилади

Тухмат ва хакорат килганлик буйича жиноий жавобгарлик енгиллаштирилади

Айрим конун хужжатларига узгартириш ва кушимчалар киритилади

Фото: Shutterstock

“Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартириш ва кушимчалар киритиш тугрисида”ги конун лойихаси эълон килинди.

Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2012-ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексига куйидаги узгартириш ва кушимчалар киритилади:

139-модда (Тухмат):

биринчи кисмининг (Тухмат килиш, яъни била туриб бошка шахсни шарманда киладиган уйдирмалар таркатиш, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кулланилганидан кейин содир этилган булса) санкцияси куйидаги тахрирда баён этилади:

«базавий хисоблаш микдорининг юз бараваригача микдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади».

Амалдаги тахрирга кура, базавий хисоблаш микдорининг икки юз бараваригача микдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган.

Иккинчи кисм чикариб ташланади (Нашр килиш ёки бошкача усулда купайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари оркали тухмат килиш).

Учинчи кисм иккинчи кисм деб хисобланади ва куйидаги тахрирда баён этилади:

«Тухмат:

а) огир ёки ута огир жиноят содир этишда айблаб;

б) огир окибатлар келиб чикишига сабаб булган холда;

в) хавфли рецидивист томонидан;

г) гаразгуйлик ёки бошка паст ниятларда килинса – базавий хисоблаш микдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади.».

Амалдаги тахрирга кура, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланиши белгиланган.

140-модда (Хакорат килиш):

биринчи кисмининг (Хакорат килиш, яъни шахснинг шаъни ва кадр-кимматини беодоблик билан касддан тахкирлаш, башарти, шундай харакатлар учун маъмурий жазо кулланилгандан кейин содир этилган булса) санкцияси куйидаги тахрирда баён этилади:

«базавий хисоблаш микдорининг юз бараваригача микдорда жарима икки юз кирк соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.».

Амалдаги тахрирга кура, базавий хисоблаш микдорининг икки юз бараваригача микдорда жарима ёки икки юз кирк соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланиши кузда тутилган.

Иккинчи кисм (Нашр килиш ёки бошкача усулда купайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари оркали хакорат килиш) чикариб ташланади.

Учинчи кисм иккинчи кисм деб хисобланади ва куйидаги тахрирда баён этилади:

«Шундай харакатлар хавфли рецидивист томонидан ёки тухмат килганлиги учун илгари судланган шахс томонидан килинган булса – базавий хисоблаш микдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади.».

Амалдаги тахрирга кура – базавий хисоблаш микдорининг турт юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари