Главные новости
Главная / Сиёсат / Трамп коронавирус сабаб бразилияликларнинг АКШга киришини такиклаб куйиши мумкин
Место рекламы

Трамп коронавирус сабаб бразилияликларнинг АКШга киришини такиклаб куйиши мумкин

Президент Дональд Трамп коронавирус билан касалланганлар сони буйича дунёда 3-уринда турган Бразилиядан фукароларнинг АКШга келишини такиклаш ниятида. Бу хакда Америка етакчисига таяниб, Reuters хабар берди.

Фото: Getty Images

«Мен у ердан одамлар келишини ва бизнинг фукароларимизга касаллик юктиришини истамайман», — дейди Трамп. Шу билан бирга, у АКШ Бразилияга ёрдам бераётгани ва мамлакатга сунъий нафас олдириш аппаратлари юборилганини маълум килган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кура, Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 271 885 кишига етди. Шундай килиб, мамлакатда касаллар сони буйича АКШ (1 528 661) ва Россиядан (308 705) кейин 3-уринда кетмокда.

Аввалрок Трамп АКШда коронавирус инфекцияси билан касалланиш буйича кайд этилаётган янги холатлар сезиларли даражада камаяётганини маълум килганди. Америка етакчисининг сузларига кура, у коронавирусга чалинишнинг олдини олиш учун безгакни даволашга мулжалланган препарат — гидроксихлорин кабул килмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари